Ақлли, илмли маъносидаги исмлар
- Олим — билимли, ақлли, донишманд, зиёли, фаросатли, доно, билгувчи, хабардор, илм соҳиби. Арабча.
- Ориф — маърифатли, билимли, доно, илмли, зиёли,ақилли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор, итоатгўй мўмин. Арабча.
- Оқил — ақлли, фаҳм-фаросатли, зукко, доно бола. Шакллари: Оқилжон, Оқилхон, Оқилбек. Арабча.
- Толиб — билим истовчи, қўмсовчи, илмга чанқоқ, талаб қилувчи, илм изловчи, билим ихлосманди; ўқувчи, ғулом, шогирд ёки талаба; илтимос қилиб, умид билан олинган бола. Арабча.
- Фозил — билимдон, доно, зукко, донишманд. Фозил — «фазлу-каромат соҳиби» маъносида. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан биридир. Арабча.
- Дониёр — яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.
- Ахбор — хабарлар, маълумотлар, билимлар эгаси. Арабча.
- Рашид — тўғри йўлдан юрувчи, тўғри йўл топган, камолга етган, ақлли, доно ёки қўрқмас, мард; бошлиқ, сардор. Сол: Абдурашид. Арабча.
- Урфон — билимли, маърифатли. Арабча.
- Фарҳод — ақлли, зукко, фаҳм-фаросатли, доно йигит. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” асари қаҳрамони Фарҳоддек тоғни талқон қилувчи бўлсин. Форс-тожикча.
- Фитрат — табиий, туғма; ақлу фаросатли, ақлли, доно. Арабча.
- Ҳикмат — донолик, донишмандлик; мўжиза. Баданида қандайдир ғайритабиий, ортиқ белги билан туғилган бола. Арабча.
