• A •

  • Абдулазиз        —        буюк ва қудратли Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулазим       —        иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулахад        —        яккаю-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулборий     —       йўқдан бор қилувчи, яратувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулвали        —        дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулваххоб     —      барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулвохид       —      битта, ягона танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулғани         —       бой, эҳтиёжсиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулғафур       —      гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча

  • Абдулғаффор    —      гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча

  • Абдулжаббор    —      бандаларининг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулжалил      —       барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулкарим      —       карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулқаххор      —      барчани бўйсиндурувчи ғолибнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулқодир       —       мислсиз куч-қудрат эгасининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдуллатиф       —      лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдуллох            —       Аллоҳнинг қули, суюкли бандаси. Муҳаммад (с.а.в.)нинг оталарининг исми. Арабча

  • Абдулмалик       —      моликнинг, подшоҳнинг, яъни Аллоҳнинг қули, итоаткор бандаси. Арабча

  • Абдулфаттох      —      ҳукм этувчининг ёки раҳмат хазиналарини очувчи ва унга йўл кўрсатувчининг, яъни Аллоҳнинг қули; доимо ғолиб ва музаффарнинг қули. Арабча

  • Абдулхолиқ       —       яратувчининг, дунёга келтирувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулхай            —       абадий тирик Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдулхаким       —       тенгсиз ақл ва ҳикмат соҳибининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулхамид       —       ҳамду санога, мақтовга сазовор Зотнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулхафиз        —       ўз паноҳида сақлагувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдулмажид      —       неъматли ва шарафи бепаённинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдурраззоқ       —       барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдуррауф          —       ўта меҳрибон, муруввати чексиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча

  • Абдуррахийм     —       раҳмли Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдуррахмон      —       ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдуррашид        —      барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Абдуссамад          —      ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. Арабча

  • Аброр          —         покиза, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли; яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси. Арабча.

  • Аббос           —         қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. Арабча.

  • Аваз              —        аввал турмаган болаларнинг ўрнига, эвазига келган бола. Арабча, форс-тожикча, ўзбекча.

  • Азамат         —        улуғ, мард, жасур, қудратли. Арабча.

  • Азиз             —         қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, қимматли, ноёб. Арабча.

  • Акмал          —        етук, баркамол, мукаммал ва бенуқсон маъносида. Арабча.

  • Акрам          —        энг саҳий, ўта карамли, мурувватли, жўмард, қўли очиқ, меҳрибон, ҳайирли ишларга полвон, бағри кенг. Арабча.

  • Алишер       —        шердек жасур, довюрак бўлсин ва тўртинчи ҳалифа Алидек куч-қудрат, иймон ва заковат эгаси бўлсин. Арабча, Форс-тожикча.

  • Арслон         —        арслондек яъни шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. Ўзбекча, тожикча, татарча ва бошқалар.

  • Асад              —        Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. Арабча.

  • Асадуллох   —        Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси. Арабча.

  • Асилбек       —        беклар авлодига мансуб аслзода бола. Арабча, ўзбекча.

  • Аъзам           —        буюк, қудратли, енгилмас. Арабча.

  • Анас              —        дўст, йўлдош, ҳамроҳ ёки шодлик, қувонч. Арабча.

  • Ансор            —       ёрдамчи, маслакдош. Бу ерда пайғамбарга кўмакдош бўлганлар кўзда тутилади. Арабча.

  • Асомиддин     —    диннинг тутқичи, таянчи ёки диннинг кўмаги, мадади. Арабча.

  • Анвар            —       ёруғ, нурли, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи баланд, ҳаётда омадли бола. Арабча.

  • Амир             —       ҳоким, ҳукмрон, йўлбошчи ёки Амр — ҳаёт, тириклик. Арабча.

  • Али                —       юксак, улуғ, олий, юқори мартабали. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбаримизнинг куёви, тўртинчи халифанинг исмидир. Арабча.

  • Афиф            —       покиза, саҳоватли. Арабча.

  • Ахрор            —       олийжаноб, ҳимматли, меҳр-муруватли, Ҳожаи Аҳрор — олийжаноб деганидир. Арабча.

  • Ахмад            —       Аллоҳга кўп ҳамду-санолар айтувчи киши, мақтовга, олқишга сазовор. Бу ном Муҳамммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.

  • Адхам     —      қора от; баданида қора белгиси (ҳол) билан туғилган бола ёки қимматли, ноёб, кам учрайдиган. Арабча.

  • Акиф      —       ғайратли, тиришқоқ ёки зоҳид, дарвеш, таркидунёчи. Баъзи адабиётларда “турғун барқарор, маҳкам“ деб изоҳлангани ҳам учрайди. Арабча.

  • Анис       —       яқин дўст, улфат, ҳамдам, ҳамсуҳбат. Арабча.

  • Атиф       —      меҳрибон, оқкўнгил; мурувватли, шафқатли. Арабча.

  • Афзал     —      устун турувчи, муносиб, лойиқ; қадрли, ҳурматли. Арабча.

  • Афзун     —      ортиқ, зийода баланд мартабали; кўпайиб, ортиб борувчи. Форс-тожикча.

  • Ахбор      —      хабарлар, маълумотлар, билимлар эгаси. Арабча.

  • Ашраф    —      шарафли, эҳтиромли, олий зот ёки аслзода, авлиё, олий табақа, юқори насаб фарзанди. Арабча.

• Б 

  • Баходир          —     ботир, довюрак, мард, жасур. Ўзбекча, форс-тожикча.

  • Бобур               —     йўлбарс, арслон; Улуғ, улкан, буюк; Тез гапирадиган одам маъноларида талқин қилинган. Ўзбекча.

  • Ботир               —     мард, жасур, қўрқмас. Ўзбекча.

  • Бадриддин    —     диннинг тўлин ойи ва нури, машъали. Диннинг асл фарзанди. Бошқа мўминларга ўрнак бўлувчи хулқи яхши, нияти пок инсон. Арабча.

  • Бахриддин    —     диннинг нури, ёғдуси, шуъласи, диннинг виқори, шукуҳи ёки диннинг нурли, эътиқодли, иймонли, саодатманд кишиси. Арабча.

  • Бахтиёр          —     саодат, қут, истиқбол ёр бўлган бола ёки шодон, қувноқ. Бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин. Арабча, форс-тожикча.

  • Бахром           —      Мирриҳ (Марс) сайёрасининг номидан. У бахт-саодат тимсоли ҳисобланади ёки баҳромдек (қадимги Эрон шоҳларидан бири) мард, жасур бўлсин. Форс-тожикча.

  • Бехруз            —       бахтли саодатли кунда, шодиёнада туғилган бола ёки бу бола туғилган кун оилага, яқинларига қувонч, шодлик олиб келган. Форс-тожикча.

  • Бекзод            —       бек фарзанди, беклар авлодига, зотига мансуб бола. Виқорли, кучли, мард бўлсин. Ўзбекча, форс-тожикча.

  • Бахтбек          —       беклар авлодига мансуб бахтли, саодатли бола маъносида. Форсча, қозоғча.

  • Боймурод      —       бой-бадавлат бола, улғайиб муродига етсин. Арабча, ўзбекча.

  • Бекмурод       —      беклар авлодига мансуб мурод-мақсадли бола берк (мустаҳкам) бўлсин ва улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча, ўзбекча.

  • Билол              —       уч кунлик ой, янги туғилган ой, (Ҳилол) ёки соғлом бола. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг саҳобаларидан бири бўлган. Арабча.


     

  • Бурхон             —       далил, асос, исбот. Ўрта асрлар ҳукмдорлари ўзларини Бурҳониддин, яъни диннинг далили, ҳимоячиси, динни асровчи деб юритишган ва бу сўз уларнинг фаҳрий унвони бўлган. Бурҳониддин исмининг қисқарган шакли. Арабча.

• В 

  • Вафо        —       вафоли, садоқатли, содиқ, ишончли; ота-онасини қадрлайдиган, ҳурмат-иззатини ўрнига қўядиган солиҳ фарзанд. Арабча.

  • Восил       —       айрилмас, ажралмас, субутли дўст ёки орзу қилиб эришилган фарзанд, висолга етишган. Арабча.


• Г ва Ғ 

  • Ғафур      —       раҳмдил, марҳаматли, мағфиратли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан бирдир. Асли: Абдулғафур. Арабча.

  • Ғаффор   —      раҳмдил, меҳрибон, шафқатли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Асли: Абдулғаффор. Арабча.

  • Ғиёс         —       ёрдам, кўмак, суянч; ёрдамчи, суянчиқ, ишонган тоғ, қўлловчи, кўмаклашувчи. Арабча.

  • Ғулом      —       ўтмишда ҳукмронлар саройидаги ёш хизматкор; «Ғулом» сўзи билан бошланган қатор қўшма исмларнинг (Ғуломали, Ғуломиддин) қисқарган шакли. Арабча.

 

• Д 

  • Даврон        —      давр сурсин, умри шодон, бахтиёр ўтсин, даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин маъносида. Арабча.

  • Дилмурод   —     дилдаги муродга, орзуга етказган бола. Арабча, форс-тожикча.

  • Диёр             —     ўлка, она юрт, ватан фарзанди, диёрига, элига вафодор. Ватани учун жонини фидо қилишга тайёр бўлсин. Арабча.

  • Довуд           —     меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.

  • Дониёр        —      яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.

  • Достон         —     довруғи тилларда достон бўлган, таниқли, машҳур. Бу ном Рустамнинг отаси Золнинг (Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони қаҳрамони) лақаби бўлган. Форс-тожикча.

• Е ва Ё 

  • Ёқуб          —        изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. Яҳудийча.

  • Ёзнур       —       ёзда туғилган ўгилни умри равшан, нурли бўлсин. Арабча, ўзбекча.

  • Ёрбек       —       беклар наслига мансуб бола. Оиладагиларига ҳамроҳ, йўлдош бўлиб ўссин. Форс-тожикча, ўзбекча.

  • Ёрқин       —       ҳаёти (келажаги) порлоқ, нурга тўла бўлсин ёки меҳрли, шавкатли, мурувватли, самимий, кўнгли очиқ бола. Ўзбекча.

• Ж 

  • Жавлон     —     чиройли ва шаҳдам қадамлар ташловчи, ҳаракатчан, чаққон, тезкор, жавлон урувчи, жўшиб тошувчи. Арабча.

  • Жавохир   —     қимматбаҳо тошлар, зебу-зийнатлар эгаси, бой-бадавлат бўлсин ёки жавоҳир тошидек бебаҳо, қимматли маъносида. Арабча.

  • Жалол        —     улуғ, буюк, кўркам. Арабча.

  • Жалолиддин     —    диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак фарзанди. Арабча.

  • Жамол       —     чиройли, нафосатли, ҳушрўй, кўркам бола. Эҳт: Жамол- туякаш, туяларни етакловчи. Арабча.

  • Жамшид    —     улуғ, буюк, қудратли. Форс-тожикча.

  • Жасур         —     довюрак, қурқмас, жасоратли. Арабча.

  • Жахонгир   —    оламни бўйсундирувчи, фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар. Форс-тожикча.

  • Жўрабек     —    дустликни қадрловчи, улфат, жураларни беки, дўстлари, жўралари кўп бўлсин. Ўзбекча.

• З 

  • Зафар           —        ғолиб, зафар қучувчи, ғалабага эришувчи, бахтли, саодатли, иқболи порлоқ, толеи баланд. Арабча.

  • Зайниддин       —      диннинг кўрки, гўзал ҳусни бўлувчи бола. Арабча.

  • Зайд            —          туҳфа, инъом ёки кўпайиш, қўшилиш. Арабча.

  • Зойир          —         зиёратчи. Арабча.

  • Зокир           —        Аллоҳни зикр қилувчи, Аллоҳга итоат қилувчи солиҳ банда. Арабча.

  • Зиё                —        нурли, ёрқин ёки бахтли, толеи баланд. Шакиллари (Зиёвуддин, Зиёали, Зиёдуллоҳ). Арабча.

  • Забир            —       маҳкам, мустаҳкам; тўсилган, ҳимоя қилинган; кучли, қудратли. Арабча.

  • Зохид            —       диндор, иймону эътиқодли. Художўй, тақводор, тарки дунё қилган. Асли Зоҳидулла, Зоҳиддин. Арабча.

  • Зохир            —       нурли, равшан, порлоқ, ёки кўмакчи, ёрдамчи, дастёр, суянчиқ, мададкор. Арабча.

  • Зубайр          —       қудратли, ақлли, доно, идрокли, зеҳнли, бақувват, билагида кучи бор. Абу Абдуллоҳ аз-Зубайр ибн Аввам ал-Кураши (594 — 656) — пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг амакиваччаси ( Сафия пайғамбарнинг холасининг ўғли) ва халифа Али, шунингдек Хадичанинг жияни.

• И 

  • Ибодуллох        —      Аллоҳнинг қуллари, бандалари, мўминлари. Арабча

  • Искандар          —      мард, қўрқмас, довюрак, азамат, паҳлавон, жасурларнинг сардори ёки ҳимоя қилувчи, асровчи, муҳофазакор. Буюк саракарда Искандардек бўлсин маъносида қўйилади. Юнонча, ўзбекча.

  • Иқбол         —       бахту саодат, порлоқ келажак, ёрқин ҳаёт. Арабча.

  • Ислом         —       ўзини Аллоҳнинг ихтиёрига топшириш, итоаткор. Исломга бўйсунган. Мўмин. мусулмон. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) олиб келган дин номи. Арабча.

  • Исроил       —       Аллоҳ йўлида курашувчи, Аллоҳга итоат қилувчи. Исломда Азроил ўлим фариштаси бўлиб, тўртта асосий фаришталардан биридир Улар: Жаброил, Микоил, Исрофил, Азроил. Яҳудийча.

  • Иброхим    —        халқларнинг отаси. Яҳудийча.

  • Иззат           —      ҳурмат, эътибор, икром, эътироф, эҳтиром, қадр-қиммат, меҳру мурувват соҳиби. Арабча.

  • Иззатуллох    —   Аллоҳнинг кучи, қудрати, шону шавкати, иззат-икромга сазовор, ҳурматли ёки Аллоҳнинг ҳурматли бандаси. Арабча.

  • Имрон             —   тириклик, барҳаётлик, боқийлик, узоқ умр кўрувчи, кўп яшовчи. Қуръонда Марямнинг отасининг исми ҳамда Исонинг бобосининг номи бўлган. Арабча.

  • Ихтиёр        —      ихитёри, эрки ўзида, хур, озод, ҳеч кимга қарам бўлмаган, ўзига хон, ўзига бек. Арабча.

  • Икром         —      иззат, эҳтиром, обрў, мартаба, ҳурмат ёки совға, туҳфа, ҳадя. Арабча.

  • Илёс             —      Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқларнинг севимлиги, кишиларни қадрловчи, эъзозловчи одам. Обиҳаёт ичиб, Ҳизр каби мангу тирик деб фараз қилинадиган пайғамбарнинг номи. Қуруқда Ҳизр бўлса, сувда Илёс кишиларнинг мададкори, ҳамроҳи деб ҳисобланган. Арабча.

  • Исмоил        —      «Худо эшитди» ёки Аллоҳдан сўраб олинган, Аллоҳ туҳфа қилган бола. «Таврот»даги ривоятга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг хотини Ҳожар Аллоҳдан фарзанд сўраб илтижо қилган. Шу туфайли туғилган болага Ismael(Исмоил) деб исм берилган. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўғилларининг исми бўлган. Яҳудийча.

• Й 

Афсуски, айни вақтда, бизларда Й харфига хечнарса йўқ


• К ва Қ 

  • Камол           —        етук, мукаммал, нуқсонсиз, бекаму-кўст. Арабча.

  • Камолиддин   —   диннинг равнақи, камолоти, етуклиги ёки диннинг камолга етган, етук бўлган фарзанди. Арабча.

  • Комил           —        етук, баркамол, кам-кўстсиз, бенуқсон, мукаммал; ақилли, донишманд. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан бири бўлган. Арабча.

  • Комрон         —       бахтли, саодатли; мақсадига эрушувчи; кучли, қудратли, омадли, толеи порлоқ. Форс-тожикча.

  • Козим            —        сабрли, тоқатли, вазмин, оғир-босиқ; ғазабдан ўзини тутиб тура олувчи, жаҳлини бошқара олувчи. Бу ном шиитлар имоми Мусонинг лақаби ҳам бўлган. Арабча.

  • Қобил             —        истеъдодли, қобилиятли, кучли, ёки ювош, тарбия кўрган ёҳуд орзу-тилакларимиз бажо бўлиб берилган бола. Арабча.

  • Қосим             —        тақсимловчи. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг ўғилларининг исми бўлган. Арабча.

  • Кубад              —         ҳукмрон, подшоҳ. Форс-тожикча.

  • Қудрат            —        қувватли, кучли, қодир. Асли: Қудратуллох. Арабча.

• Л 

  • Лазиз         —        ёқимтой, ширин, ақлли, хушчақчақ, кўпчиликка ҳуш келадиган бола. Арабча.

  • Лочин        —        лочиндек зийрак, довюрак, чаққон, тезкор бола ёки лочин уруғига мансуб бола. Ўзбекча.

  • Лутфуллох     —    Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати, туҳфаси. Арабча.

  • Лутфи        —        илтифот, меҳрибонлик; назокат, нафосат. Арабча.

 

• М 

  • Мабрук           —     кўнгилга яқин, хайрихоҳ. Арабча.

  • Мавдуд           —     қадрли, суюкли. Арабча.

  • Мавлон           —      устоз, валинеъмат, мурувват, яхшилик қилувчи. Мавлон — Аллоҳнинг сифатларидан бири. Қар. Абдумавлон. Арабча.

  • Мадид             —       узоқ яшовчи, умри узоқ. Арабча.

  • Мазбут            —       маҳкам, мустаҳкам, ҳимоя остига олинган. Арабча.

  • Мансур           —        ғолиб, пешқадам, саркарда, йўлбошчи, енгилмас. Арабча.

  • Мардон          —        ботир, довюрак, мард, азамат. Форс-тожикча.

  • Мақсуд            —        ҳоҳланган, исталган, орзу қилинган, умид қилиб кутилган бола. Арабча.

  • Махан              —        энг гўзал, энг сулув, тенгсиз ҳусн соҳиби. Арабча.

  • Махрус            —        сақланувчи, ҳимоя қилинувчи, ҳимоя остига олинган. Арабча.

  • Махмуд       —        мақталган, мақтовга сазовор, донгдор, атоқли. Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан бири. Арабча.

  • Махзан           —     бойлик, хазина, ғазна, ганж. Арабча

  • Маъсуд       —        бахтли, бахтиёр, саодатманд. Арабча.

  • Маъмур          —        бошқарувчи, еткачи, йўл кўрсатувчи, (маъмурият — бошқарма); фаровон ҳаёт кечирувчи. Арабча.

  • Мирдас           —        баланд мартабали ва ёшдек мустаҳкам. Арабча, ўзбекча.

  • Мирзиё           —        улуғ мартабали ўғилнинг умри нурга (бахтга) тўла бўлсин, зиё тарқатувчи. Арабча.

  • Мирон, Миран   —   амирларнинг сардори, раҳбари, етакчи, юқори турувчи, олий насаб. Арабча.

  • Мохир             —         устамон, билағон, қобилиятли, ҳар ишга моҳир, ўз ишининг устаси. Арабча.

  • Маъруф         —     таниқли, машҳур, атоқли, эл билган, номи чиққан, кўзга яқин ёки кунботар, шом пайтида дунёга келган бола. Арабча.

  • Мурод         —        мурод-мақсадли ёки орзу қилинган, қўмсалган бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча.

  • Музаффар  —       енгувчи, ғолиб, зафар қозонувчи: шуҳратли, хушбахт, омадли. Арабча.

  • Мусулмон  —        Ислом динига эътиқод қилувчи; ислом динига бўйсунувчи; художўй, Аллоҳнинг содиқ қули. Арабча.

  • Муфиз        —        файз, барака, муваффақият келтирувчи. Арабча.


  • Мухсин       —        карамли, марҳаматли, меҳрибон. Арабча.

  • Мухаммад     —     мақтовга, олқишларга сазовор. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, 570 ёки 571 Макка — 632, Мадина) муборак исмлари. Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳнинг энг яқин дўсти, камтарин, дунёга келган энг сўнгги пайғамбардир. Арабча.

  • Мухтор           —     танланган, сайланган, саралаб олинган ёки ўз эрки ўзида бўлган, ҳур, мустақил, тобе бўлмаган, қарамлиги йўқ. Арабча.

  • Муниф            —         баланд, мартабали, бахтли, толеи баланд. Арабча.

  • Мустафо         —         танланган, саралаб олинган, довюрак. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.)нинг сийратларидан биридир. Арабча.

  • Мўмин            —         динга содиқлигини тил ва иқрор билан ҳамда қалбан тасдиқловчи, имонли, художўй, мўмин номи Аллоҳнинг сифатларидан бири бўлиб, бандаларини асровчи; улар хавфсизлигини таъминловчи маъноларини англатади. Арабча.

• Н 

  • Назруллох      —       Аллоҳга назр қилинган, бағишланган бола. Арабча.

  • Назиф                —      покиза, озода; беғубор, бегуноҳ. Арабча.

  • Наримон         —       қўрқмас, ботир, довюрак, жасур, мард, букилмас иродали, куч-қудратли, азамат. Арабча, форс-тожикча.

  • Нажмиддин   —       диннинг юлдузи, ёруғлиги, иқболи порлоқ кишиси. Арабча. 

  • Насриддин      —      диннинг ғолиби, диннинг зафари ёки диннинг кўмаги, ёрдами туфайли эришилган бола. Арабча.

  • Неъматуллох   —     Аллоҳнинг саховати, марҳамати, неъмати. Арабча.

  • Носир, Носиржон      —     ёрдамчи, кўмакчи, суянчиқ, мададкор ёки ғолиб, музаффар, муваффақият қозонувчи. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.

  • Нуриддин       —       диннинг ёғдуси, зиёси, дин маъшали, ёруғлиги, порлоқ нури. Арабча.

  • Нусратуллох    —     Аллоҳнинг ёрдами, кўмаги; Аллоҳнинг ҳиммати, муруввати ёки Аллоҳ берган бахт, омад. Арабча.

  • Нусрат               —      ёрдам берувчи, кўмакчи ёки ғолиб, музаффар, пешқадам. Арабча.

  • Нурбек              —       беклар наслидан бўлган толеи баланд, иқболи порлоқ, юксакларга интилувчи, ҳаёт йўли ёруғ бўлган бола. Арабча, ўзбекча.

  • Низом                —      тартибли, интизомли, одобли ўғил бўлсин ёки марварид шодасидек қимматли, нодир. Арабча.

  • Низомиддин    —      диннинг тартиб-қоидалари; диннинг бебаҳо ва муқаддаслиги ёки динни тартибга солувчи. Арабча.

  • Нурлан               —      нурга, бахт-иқболга тўла бўлсин деган маънода. Арабча.

• О 

  • Обид          —         тоат-ибодат қилувчи, тақводор, диндор, Аллоҳга сиғинувчи, унга ибодат қилувчи, осий бўлмаган мўмин банда. Арабча.

  • Одил          —         ҳақгўй, адолатли, инсофли, тўғри, ҳалол, покдомон, эгриликни билмайдиган, одил. Арабча.

  • Ойбек        —         беклар наслидан бўлган омадли, бахтли, ойдек порлоқ бола ёки ойбек уруғи (ўзбек уруғларидан бири)га мансуб бола. Ўзбекча.


  • Озод           —         эркин, ҳур, озод, хурсанд, бахтиёр ёки улуғ, салобатли; касалликлардан ҳоли. Форс-тожикча.

  • Озодбек     —        беклар наслидан бўлган ҳур, бахтиёр, эркин, озод, саодатманд бола. Форс-тожикча, ўзбекча.

  • Отабек        —       шаҳзода, хонзода, беклар бошлиғи, еткачиси, сардори; илғор, обрў-эътиборли, насл-насабли бола. Ўзбекча.

  • Олим           —       билимли, ақлли, донишманд, зиёли, фаросатли, доно, билгувчи, хабардор, илм соҳиби. Арабча.

  • Ориф           —      маърифатли, доно, илмли, зиёли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор, итоатгўй мўмин. Арабча.

  • Оқил            —       ақлли, фаҳм-фаросатли, зукко, доно бола. Шакллари: Оқилжон, Оқилхон, Оқилбек. Арабча.

  • Омад            —      омадли, бахт-саодатли, толъеи, мавқеи баланд, юқори мартабали бўлсин маъносида қўйилади. Арабча.

• П 

Афсуски, айни вақтда, бизларда П харфига хечнарса йўқ


• Р 

  • Рамзиддин     —    диннинг тимсоли, рамзи, нишони; динга итоаткор, динни ўзида гавдалантирувчи. Арабча.

  • Рафид              —     ёрдамчи, кўмакдош. Арабча.

  • Рахматуллох   —    Аллоҳнинг муруввати, шавкати туфайли эришилган бола, Аллоҳнинг раҳмати, марҳамати ва илтифотига сазовор банда. Арабча.

  • Равшан             —    ёруғ, нурли, шуълали, порлоқ, тиниқ, беғубор. Пок, ғам-ғуссасиз, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи ёрқин бола бўлсин. Форс-тожикча.

  • Рахим                —    раҳм қилувчи, меҳрибон, марҳаматли. «Абдул» яъни қул қўшимчаси қўйилиши лозим. Абдулраҳим. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Арабча.

  • Ражаб          —         ҳижрий йил ҳисобининг еттинчи ойи — ражаб ойида туғилган бола. Арабча.

  • Раиф            —         меҳрибон, шафқатли, раҳмдил. Арабча.

  • Рауф             —         раҳмдил, юмшоқ кўнгилли; олийҳиммат, сахий. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Сол: Абдурауф. Арабча.

  • Рашид          —         тўғри йўлдан юрувчи, тўғри йўл топган, камолга етган, ақлли, доно ёки қўрқмас, мард; бошлиқ, сардор. Сол: Абдурашид. Арабча.

  • Ризвон         —          жаннат, беҳишт; жаннат эшигини қўриқловчи фариштанинг номи ёки Аллоҳнинг ёқтирган бандаси. Арабча.

  • Рустам          —      «Авесто»даги Раодастан сўзидан ясалган бўлиб, улкан гавдали, қудратли, ботир, енгилмас, довюрак, жасур, матонатли, баҳодир. Паҳлавийча. Қўшимча маълумот: https://uz.wikipedia.org/wiki/Rustam

• С 

  • Садриддин        —      диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диннинг улуғ намоёндаси. Арабча.

  • Салох          —     эзгулик, яхшилик, ҳаққонийлик маъносида. Арабча.

  • Саади, Саъди   —   бахтиёр, омадли. Арабча.

  • Садар          —      тўғрилик, адолат; муносабат, мақсад. Арабча.

  • Самандар   —      «Саламандра: ўтдан пайдо бўлиб, ўт ичида яшовчи, каламушсимон, афсонавий, ҳайвон (қуш) номи». Самандар ўша номнинг арабча шакли. Исм сифатида чидамли, кучли, иродали, мустаҳкам, тобланган яъни ўлмайдиган, яшайдиган, умри узоқ бўладиган маъноларини билдиради. Арабча, юнонча.

  • Самир         —       суҳбатдош, ҳамсуҳбат, дилкаш инсон ёки сувсардек қимматли, қадрли, эъзозли. Арабча.

  • Сафир         —       элчи, вакил ёки кўкиш рангли ёқут; қимматли, бебаҳо ёҳуд ёқимли, мақбул. Арабча.

  • Сафо            —       тиниқ, покиза, озода ёки беғам, осойишта; бахтиёр, роҳат-фароғатли; Каъбатуллоҳдаги Сафо — Марва тоғи шарафига ҳам қўйилган. Арабча.

  • Саид                     —     бахтли, саодатли, омадли, интилувчан, иқболи порлоқ, камолга етувчи. Арабча.

  • Саъдуллох           —     Аллоҳ берган бахт, саодат. Аллоҳнинг бахтли, тоълеи баланд бандаси. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг сифати бўлган. Арабча.

  • Сарвар       —      йўлбошчи, бошлиқ, раҳнамо, етакчи, илғор, пешқадам, сардор. Форс-тожикча.

  • Сардор       —      етакчи, раҳнамо, йўлбошчи, бошлиқ; уруғ ёки қабила бошлиғи; лашкар бошлиғи; қўмондон. Форс-тожикча.

  • Сирожиддин     —     диннинг нури, машъали, қуёши, офтоби. Нурли, порлоқ, ёрқин, чиройли, зебо. Арабча.

  • Содиқ          —     садоқатли, вафодор, ростгўй, ишончли, чин дўст. Арабча.

  • Собит           —      мустаҳкам, маҳкам ёки келишган, хушбичим, чиройли. Шакллари: Собитбой, Собитжон, Собитбек, Собитбой. Арабча.

  • Сохиб           —      эга, ҳўжайин, дўст, ҳамдам, илму-фанда йўлбошчи, йўлдош. Асли: Соҳибиддин. Арабча.

  • Сулаймон            —     ҳимояланган, муҳофазага олинган ёки тинч, осойишта. Баъзилар “Тинчликсевар“ деб изоҳлашади. Бу исм қадимий яҳудий тилида   —     Шелома, ар. Сулаймон, “Таврот“ тилида — Соломон. Бу ном Сулаймон пайғамбарнинг исмидир. Яҳудийча.

  • Султон        —     шоҳ, ҳукмдор яъни умри узоқ бўлиб, баланд мартабалар эгаси бўлсин. Арабча.

  • Сухроб         —       қизил ёғду, ёқут, лаъл. Бу ном «Шоҳнома» достони қаҳрамони Рустамнинг исмидир. Паҳлавийча.

• Т 

  • Табрис       —     меърос, бойлик, ифтиҳор, улуғворлик. Арабча, форс-тожикча, татарча.

  • Тўлқин       —    ҳаётда яйраб, яшнаб, денгиз тўлқинидек жўшқин бўлиб, тўлиб тошиб юрсин деган маънода. Ўзбекча.

  • Тохир         —     покиза, доғсиз, нуқсонсиз, бегуноҳ. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўғилларининг исми бўлган. Арабча.

  • Тойип         —     ҳушбўй, меҳрибон, яхши. Арабча Тайиб исмининг ўзбекча шакли.

• У ва Ў 

  • Убайдуллох        —      Аллоҳнинг кичик қули, бандаси. Убайд — қул, қулча. Арабча.

  • Улуғбек        —       буюк ҳукмрон, буюк султон ёки бекларнинг беки. Амир Темур набираси, давлат арбоби ва олим Улуғбекдек юқори мартабали бўлсин деган ниятда ҳам қўйилади. Ўзбекча.

  • Умид             —       орзу қилинган, умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. Арабча.

  • Умидуллох  —       Аллоҳ эриштирган орзу-умид, армон. Арабча.

  • Умар              —      мангу барҳаёт, яшайдиган. Бу ном Умар ибн Ҳаттобнинг исми бўлиб, “чорёрлар“ деб аталувчи 4 ҳалифанинг иккинчисидир. Бу исм баъзи манбаларда “зиёратчи, ҳожи“ деб ҳам талқин этилади. Арабча.

  • Узайр            —        кучли, қудратли, “кўмакчи“. Қадимда Исроилда ўтган пайғамбарлардан бирининг исми. Арабча.

  • Урфон           —        билимли, маърифатли. Арабча.

  • Усмон            —       синиқчи, синганларни даволовчи, шикастбанд ёки оғир, босиқ, мард, жасур. Бу ном Усмон ибн Аффон (614-656 йиллар) чорёрлар деб юритилувчи ҳалифаларнинг учинчисининг исми. Арабча.

  • Ўктам             —       ғамхўр, меҳр-мурувватли, оқибатли ёки мағрур, виқорли, мустақил, эркин. Ўзбекча.

  • Ўткир             —       кескир; моҳир, ақлли, заковатли, ўткир. Билимли, зеҳнли, илмли. Доно, зийрак бола. Ўзбекча.

  • Учқун            —       ҳаёти нурли, ёруғ, нурли толеи порлоқ, иқболи баланд, бахтиёр, саодатли ва омадли, умри ёрқин бола. Ўзбекча.

• Ф 

  • Фазлиддин     —      диннинг юксаклиги, ёки диннинг марҳамати, инъоми, туҳфаси, фазлига етишганлиги. Арабча.

  • Фахриддин     —      диннинг фахри, ифтихори, шавкати, шониу-шарафи, ғурури. Арабча.

  • Фаррух             —      бахтиёр, юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли кўркам. Форс-тожикча.

  • Файзбек           —      беклар авлодига мансуб файз-баракали, омадли, саховатли бола маъносида. Ўзбекча.

  • Фозил               —      билимдон, доно, зукко, донишманд. Фозил — «фазлу-каромат соҳиби» маъносида. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан биридир. Арабча.

  • Файзиддин      —      динга фойда, яхшилик, файз келтирувчи бола ёки диннинг муруввати, шафқати. Арабча.

  • Фарход              —      ақлли, зукко, фаҳм-фаросатли, доно йигит. Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” асари қаҳрамони Фарҳоддек тоғни талқон қилувчи бўлсин. Форс-тожикча.

  • Фирдавс            —      жаннат боғи, жаннат, саккизинчи жаннат номи. Форс-тожикча.

  • Фитрат               —      табиий, туғма; ақлу фаросатли, ақлли, доно. Арабча.

  • Фотих                 —      ғолиб, музаффар; жасур, мард. Арабча.

• Х ва Ҳ 

  • Халил                 —       суюкли, азиз, қадрдон, содиқ дўст; вафодор, сирдош. Шакллари: Халилбек, Халилбой, Халилжон. Арабча.

  • Хабиб                 —      суюкли, қадрдон, ғамхўр дўст. Асли Ҳабибуллоҳ. Аллоҳнинг суюклиси ва дўсти. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг сифатларидан биридир. Арабча.

  • Хамдам             —       ўртоқ, содиқ, вафодор дўст. Отасига, бошқа болаларга дўст, эш бўлиб юрсин. Форс-тожикча.

  • Хайруллох       —     Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, туҳфаси. Арабча.

  • Хамза                —     ўткир, аччиқ, куйдирувчи, ёндирувчи, чироғ ёки доривор ўсимлик номи. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг тоғаларининг исми бўлган. Арабча.

  • Хамид                —     мақтовчи, мадҳ қилувчи, Аллоҳга ҳамд-сано айтувчи, шукр қилувчи ёки ҳамид — иссиқ, қайноқ. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг сифатларидан бирдир. Асли: Ҳамидуллоҳ. Арабча.

  • Хикмат              —     донолик, донишмандлик; мўжиза. Баданида қандайдир ғайритабиий, ортиқ белги билан туғилган бола. Арабча.

  • Хожи                  —     зиёратчи, сиғинувчи, Ҳажга борган, Каъбани (Маккада) зиёрат қилган шахс. Арабча.

  • Хожимурод      —     улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин. Арабча.

  • Хуррам              —     ҳамиша шод-ҳуррам, шодон, ҳаётдан бахра олувчи, доим кулиб турувчи. Форс-тожикча.

• Ц 

Афсуски, айни вақтда, бизларда Ц харфига хечнарса йўқ


• Ч 

Афсуски, айни вақтда, бизларда Ч харфига хечнарса йўқ


• Ш 

  • Шамсиддин       —     диннинг қуёши, ёғдуси, порлоқ вакили, дин нурини тарқалишига ҳисса қўшувчи. Арабча.

  • Шахобиддин     —     ёруғ, порлоқ, чақноқ юлдуз, диннинг нурли, зулматни ёритувчи ёруғ юлдузи. Арабча.

  • Шахбоз            —     шунқор, лочин, яъни довюрак, мард; чаққон, сезгир, шиддаткор, қудратли бўлсин. Форс-тожикча.

  • Шахзод            —     шоҳлар наслига мансуб бола, подшоҳ ўғли, бой. Зодагон, сардор, ҳукмрон ва қироллардек савлатли, виқорли, обрў-эътиборли. Форс-тожикча.

  • Шахриёр         —     буюк подшоҳ, шоҳлар шоҳи, шоҳаншоҳ. Форс-тожикча.

  • Шодиёр           —     доимо қувноқлик, шодлик, бахтиёрлик ҳамроҳи бўлсин маъносида. Форс-тожикча, ўзбекча.

  • Шукруллох     —    Аллоҳга шукр айтувчи. Ёки, бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин маъносида. Арабча.

  • Шербой           —     шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин. Ўзбекча.

 

• Ъ 

Афсуски, айни вақтда, бизларда Ъ харфига хечнарса йўқ


• Ь 

Афсуски, айни вақтда, бизларда Ь харфига хечнарса йўқ


• Э 

  • Эркин     —     ҳур, озод, эркин, мустақил, ҳеч кимга қарам ёки тоъбе бўлмаган бола. Ўзбекча.

  • Элбек      —     элнинг бошлиғи, сардори, йўлбошчиси. Ўзбекча.

  • Элдор      —     улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори, етакчиси бўлсин. Ўзбекча, форс-тожикча. 

  • Элмурод  —    ўз элининг орзуси, умиди бўлган бола, элини орзу-муродига эриштирсин. Арабча, ўзбекча.

  • Элнур       —    элга нур сочувчи, фойда келтирувчи, ватани ривожига катта ҳисса қўшувчи, элпарвар. Арабча, ўзбекча.

  • Элёр          —    элнинг дусти, ҳамдами, ватанпарвар. Ўзбекча, форс-тожикча.

• Ю 

  • Юнус     —    Иона, Ионис — кабутар. Шунингдек, Юнус пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.

  • Юсуф     —    қадимий яҳудийча ном Иосифнинг (Яқуб пайғамбар ўғли) арабча шакли. Маъноси: ўсган, кўпайган. Юсуф номи шарқда гўзаллик, ҳушрўйлик тимсолидир. Юсуф пайғамбарнинг исмлари. Арабча, яҳудийча.

• Я 

  • Яхё       —      саҳий, мурувватли, очиқ қўл, бағри кенг; яшовчи, барҳаёт, ҳаётий ёки ҳушхулқ, инсонга дўст. Пайғамбарлардан бирининг исми. Яҳудийча.

 

ҚИЗ