Беклар авлоди маъносидаги исмлар
- Асилбек — беклар авлодига мансуб аслзода бола. Арабча, ўзбекча.
- Бекзод — бек фарзанди, беклар авлодига, зотига мансуб бола. Виқорли, кучли, мард бўлсин. Ўзбекча, форс-тожикча.
- Бекмурод — беклар авлодига мансуб мурод-мақсадли бола берк (мустаҳкам) бўлсин ва улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча, ўзбекча.
- Нурбек — беклар наслидан бўлган тоълеи баланд, иқболи порлоқ, келажаги нурли, юксакларга интилувчи, ҳаёт йўли ёруғ бўлган бола. Арабча, ўзбекча.
- Озодбек — беклар наслидан бўлган ҳур, бахтиёр, эркин, озод, саодатманд бола. Форс-тожикча, ўзбекча.
- Отабек — шаҳзода, хонзода, беклар бошлиғи, еткачиси, сардори; илғор, обрў-эътиборли, насл-насабли бола. Ўзбекча.
- Улуғбек — буюк ҳукмрон, буюк султон ёки бекларнинг беки. Амир Темур набираси, давлат арбоби ва олим Улуғбекдек юқори мартабали бўлсин деган ниятда ҳам қўйилади. Ўзбекча.
