Аллоҳнинг бандаси — маъносидаги исмлар
- Абдулазиз — буюк ва қудратли Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулазим — иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулаҳад — яккаю-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулборий — йўқдан бор қилувчи, яратувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулвали — дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулваҳҳоб — барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулвоҳид — битта, ягона танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулғани — бой, эҳтиёжсиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулғафур — гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча
- Абдулғаффор — гуноҳларни яшириб, жазо бермай турувчининг, яъни Аллоҳ Таолонинг қули, бандаси. Арабча
- Абдулжаббор — бандаларининг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулжалил — барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулкарим — карим қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулқаҳҳор — барчани бўйсиндурувчи ғолибнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулқодир — мислсиз куч-қудрат эгасининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдуллатиф — лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдуллоҳ — Аллоҳнинг қули, суюкли бандаси. Муҳаммад (с.а.в.)нинг оталарининг исми. Арабча
- Абдулмалик — моликнинг, подшоҳнинг, яъни Аллоҳнинг қули, итоаткор бандаси. Арабча
- Абдулфаттоҳ — ҳукм этувчининг ёки раҳмат хазиналарини очувчи ва унга йўл кўрсатувчининг, яъни Аллоҳнинг қули; доимо ғолиб ва музаффарнинг қули. Арабча
- Абдулхолиқ — яратувчининг, дунёга келтирувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулҳай — абадий тирик Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдулҳаким — тенгсиз ақл ва ҳикмат соҳибининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулҳамид — ҳамду санога, мақтовга сазовор Зотнинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулҳафиз — ўз паноҳида сақлагувчининг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдулмажид — неъматли ва шарафи бепаённинг, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдурраззоқ — барча тирик мавжудодга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдуррауф — ўта меҳрибон, муруввати чексиз, яъни Аллоҳнинг қули. Арабча
- Абдурраҳийм — раҳмли Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдуррашид — барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдурроҳман — ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Абдуссамад — ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси. Арабча
- Ибодуллоҳ — Аллоҳнинг қуллари, бандалари, мўминлари. Арабча
- Убайдуллоҳ — Аллоҳнинг кичик қули, бандаси. Убайд — қул, қулча. Арабча
