Бебаҳо, қадрли, аслзода

  • Азиза         —      қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, иззатли, ноёб. Арабча.

  • Асила         —     аслзода, насли тоза қиз, соф, покиза, қалби ғуборсиз, бенуқсон қиз. Арабча.

  • Аслия         —     аслзода, соф, покиза, тоза. Арабча.

  • Афзуна       —    зиёда, ортиқ, юксак тутувчи. Юқорига интилган, қадрли, қимматли. Эътиборга лойиқ, юксак мартабали. Форс-тожикча.

  • Асолат        —    асллик, аслзода, зоти пок ёки пухта, мустаҳкам. Арабча.

  • Бегойим    —     беклар, аслзодалар авлодига мансуб, олий насаб, виқорли, мартабаси баланд қиз. Форс-тожикча.

  • Вазира       —     улғайиб вазира, мартабали, обрўли бўлсин маъносида ният қилиб қўйилади. Эрининг солиҳа ёрдамчиси бўлсин маъносида ҳам. Арабча.

  • Гавҳар        —     дур, марвариддек бебаҳо қиз ёки асл, аслзода. Форс-тожикча.

  • Гулсора      —     сараланган, танланган гул, гулларнинг сараси, аълоси, энг яхши қиз. Форс-тожикча.

  • Дурдона    —     инжу донаси, аъло марварид; энг азиз, қадрли, чиройли, нафис, сулув қиз. Арабча, форс-тожикча.

  • Зарнигор  —     тиллога безанган, зебланган, бебаҳо, қадри баланд, заррин ёки сочлари тиллодек жилвали, товланиб турувчи, чиройли, мафтункор қиз. Форс-тожикча.

  • Зумрад      —     яшил тусли қимматбаҳо тош, зумраддек қимматли, бебаҳо, ноёб, зебо, латофатли, сулув қиз ёки кўк кўзли қиз. Форс-тожикча.

  • Зуҳро         —     нур, ёрқин, равшан, порлоқ. Чўлпон юлдузи, Зуҳродек нурли, кўркам, гўзал, бахт-саодат соҳхиби. Зуҳро Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизи Фотиманинг сифати (лақаби) бўлган. Арабча.

  • Кумуш       —      кумушдек қадрли, қимматбаҳо, эътиборни тортувчи қиз ёки оқ юзли оқ бадан, нафис, гўзал қиз. Ўзбекча.

  • Малика      —     қиролича; подшоҳнинг авлодига мансуб улуғ мартабали аёл. Шоҳбону, гўзаллар гўзали, маҳвашлар маҳваши, заковатли соҳиба. Ушбу исм соҳибаларидан бири Амир Темурнинг хотини, катта малика — Сароймулкхоним, Қозонхоннинг қизидир. Арабча.

  • Маржона   —     дур, инжу, марваридлар тизими, қизил рангли йирик мунчоқ, маржондек қимматбаҳо ва сулув қиз. Форс-тожикча.

  • Машхура    —    таниқли, обрў-эътиборли, одамлар назарида бўлган, ҳурматли, эъзозли қиз. Арабча.

  • Муаззам     —    ҳурматли, эъзозли, қадрли, эътиборли қиз. Арабча.

  • Муқаддас   —     табаррук, азиз, қадрли ёки покиза, соф, бенуқсон, озода, қутлуғ. Арабча.

  • Нодира       —     тенги йўқ, ягона, тенгсиз, бебаҳо, беназир, нодир, бетакрор, беқиёс гўзаллик соҳибаси гўзал, латофатли, зебо қиз. Арабча.

  • Олия           —     юксак, олий, улуғ; эъзозли, иззатли, улуғвор, мартабали, эътиборли. Арабча.

  • Сабина       —     қадрли, қимматли, суюкли, меҳрибон, эъзозли. Sabini (Sabini), марказий италиянинг қадимги халқи. Римликлар улар билан доимий уруш олиб борган. Аммо милоддан аваалги 82 йилда қўмондон Сулла бу халқни мағлубиятга учратган ва римликлар матонатли аёлларни хотин ва канизаклар қилиб олишган. Арабча.

  • Самина      —      қадрли, иззат-обрўли қиз ёки Самин (гул)дек чиройли, зариф, латофатли қиз. Арабча.

  • Фарида      —      якка, ягона, тенгсиз, беназир, бебаҳо, нодир, ноёб, марварид ёки пардали бўлиб туғилган қиз. Арабча.

  • Феруза       —      бахтли, иқболи баланд, толеи порлоқ, саодатли қиз ёки фируза (кўк тусли товланувчи қимматбаҳо тош)дек азиз, қимматли, қадрли, бебаҳо, чиройли, зебо, нафис; нурли нур сочувчи. Форс-тожикча.

  • Шахзода    —     шоҳ фарзанди, шоҳлар наслига мансуб қиз. Юқори мартабали, меҳрибон, кўнгли тоза обрў-эътиборли бўлсин. Форс-тожикча.

  • Шахноза    —     шоҳона, бекларча ёки нозли карашмали, латофатли. Шоҳлар, аслзодалар авлодига мансуб нозик ва зебо гўзал қиз. Форс-тожикча.

  • Шахризода  —  шоҳлар, аслзодалар наслига мансуб кўркам, чиройли қоматли қиз; подшоҳзода, шоҳзода, виқорли. Форс-тожикча.

  • Эъзоза           —   ҳурматга, иззат-икромга, эъзозланишга сазовор қиз. Арабча.

рўйҳатга қайтиш