Диннинг безаги, ойи, нури маъносидаги исмлар
- Бадриддин — диннинг тўлин ойи ва нури, машъали. Диннинг асл фарзанди. Бошқа мўминларга ўрнак бўлувчи хулқи яхши, нияти пок инсон. Арабча.
- Баҳриддин — диннинг нури, ёғдуси, шуъласи, диннинг виқори, шукуҳи ёки диннинг нурли, эътиқодли, иймонли, саодатманд кишиси. Арабча.
- Жалолиддин — диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак фарзанди. Арабча.
- Зайниддин — диннинг кўрки, гўзал ҳусни бўлувчи бола. Арабча.
- Нажмиддин — диннинг юлдузи, ёруғлиги, иқболи порлоқ кишиси. Арабча.
- Нуриддин — диннинг ёғдуси, зиёси, дин маъшали, ёруғлиги, порлоқ нури. Арабча.
- Рамзиддин — диннинг тимсоли, рамзи, нишони; динга итоаткор, динни ўзида гавдалантирувчи. Арабча.
- Садриддин — диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диннинг улуғ намоёндаси. Арабча.
- Сирожиддин — диннинг нури, машъали, қуёши, офтоби. Нурли, порлоқ, ёрқин, чиройли, зебо. Арабча.
- Фазлиддин — диннинг юксаклиги, ёки диннинг марҳамати, инъоми, туҳфаси, фазлига етишганлиги. Арабча.
- Фахриддин — диннинг фахри, ифтихори, шавкати, шону-шарафи, ғурури. Арабча.
- Шамсиддин — диннинг қуёши, ёғдуси, порлоқ вакили, дин нурини тарқалишига ҳисса қўшувчи. Арабча.
- Шаҳобиддин — ёруғ, порлоқ, чақноқ юлдуз, диннинг нурли, зулматни ёритувчи ёруғ юлдузи. Арабча.
