Эркин, озод маъносидаги исмлар
- Эркин — ҳур, озод, эркин, мустақил, ҳеч кимга қарам ёки тоъбе бўлмаган бола. Ўзбекча.
- Озод — эркин, ҳур, озод, хурсанд, бахтиёр ёки улуғ, салобатли; касалликлардан ҳоли. Форс-тожикча.
- Ихтиёр — ихитёри, эрки ўзида, хур, озод, ҳеч кимга қарам бўлмаган, ўзига хон, ўзига бек. Арабча.
- Муҳтор — танланган, сайланган, саралаб олинган ёки ўз эрки ўзида бўлган, ҳур, мустақил, тобе бўлмаган, қарамлиги йўқ. Арабча.
