Файзли, тароватли, нурли маъносидаги исмлар
- Афруза — ойдек равшан, қуёш нуридек порлоқ, шулъадор, ёндирувчи, оташин. Рўза ойида туғилган чиройли, ойдек қиз. Форс-тожикча.
- Бахора — кўкламда, баҳорда туғилган қиз ёки ҳаёти баҳордек гуллаган, яшноқ, гўзал, чиройли. кўркам, файзли бўлсин. Форс-тожикча.
- Гулой — гулдек ва ойдек зебо қиз ёки гулдек яшнаган ва ойдек нурли, кўркам қиз. Форс-тожикча, ўзбекча.
- Гулшан — умри гулзордек обод, фаровон, зебу-зийнатли, файзу тароватли бўлсин, шод, хуррам, хурсанд бўлиб юрсин. Форс-тожикча.
- Ёрқиной — ҳаёти нурли ва ойдек сулув қиз ёки меҳрибон дилкаш қиз. Ўзбекча.
- Захро — ёрқин, равшан, оқ юзли. Нурли, порлоқ, нур таратувчи ёки интилувчи, ҳавас қилувчи, олдинга интилувчи. Арабча.
- Зухро — нур, ёрқин, равшан, порлоқ. Чўлпон юлдузи, Зуҳродек нурли, кўркам, гўзал, бахт-саодат соҳхиби. Зуҳро Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизи Фотиманинг сифати (лақаби) бўлган. Арабча.
-
Зиннура — нурли, равшан, чиройли, дилбар қиз. Арабча.
- Зироат — ҳосил, ҳосила. Мўл-кўлчилик, қут-барака олиб келувчи қиз. Арабча.
- Мавлуда — ҳосиятли, яхши, муқаддас кунда туғилган қиз, умрида яхши кунлар кўп бўлсин, ҳаёти чиройли ўтсин. Арабча.
- Муборак — дуо олган, омадли, бахтли, қутлуғ, саодатли . Арабча.
- Муқаддас — табаррук, азиз, қадрли ёки покиза, соф, бенуқсон, озода, қутлуғ. Арабча.
- Мунаввар — нурли, равшан, жозибали, ёқимтой. Арабча.
- Мунира — нурли, равшан, гўзал, зебо, бахтли, саодатманд, нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, зебо қиз. Арабча.
- Насиба — ризқу-рўзли, насибали қиз. Умри тўкин-сочинликда, бекаму-кўст ўтсин, насибали бўлсин маъносида. Арабча.
- Нурия — бахтли, шодон қиз, ҳаёти нурли равшан; ўзидан нур сочувчи, офтобдек қувончли қиз. Арабча.
- Ойдин — ёрқин, аниқ, порлоқ, ойдек мунаввар, гўзал, ой ёруғидан ҳам ёрқин, мафтун қилувчи. Бу исм жума куни туғилган қизларга ҳам қўйилади. Ўзбекча.
-
Ойша — яшовчи, барҳаёт, умри узоқ, ҳаёти нурли қиз. Бу исм Муҳаммад (с.а.в.)нинг аёллари Ойша (р.а.) исмлари бўлган. Арабча.
- Рохат — ҳузур-ҳаловат, лаззатланувчи; тинч-омон, роҳатда, осуда, фаровон яшовчи. Арабча.
- Сафура — юлдуз, ёруғ юлдуз; ёрқин, порлоқ; шукуҳли, ҳашаматли, мағрур ёки сочлари сариқ қиз. Арабча.
- Фарангиз — нур сочувчи, зиёкор ёки гўзал, суюкли, шуъла сочувчи гўзал қиз. Форс-тожикча.
-
Феруза — бахтли, иқболи баланд, толеи порлоқ, саодатли қиз ёки фируза (кўк тусли товланувчи қимматбаҳо тош)дек азиз, қимматли, қадрли, бебаҳо, чиройли, зебо, нафис; нурли нур сочувчи. Форс-тожикча.
-
Юлдуз — юлдуздек ёруғ юзли, нурли, чиройли, латофатли ва сулув қиз. Толеи юлдуздек юксак ва иқболи порлоқ, ҳаёти нурга тўла бўлсин. Ўзбекча.
