Ҳимоя қилинган, мустаҳкам маъносидаги исмлар
- Забир — маҳкам, мустаҳкам; тўсилган, ҳимоя қилинган; кучли, қудратли. Арабча.
- Мазбут — маҳкам, мустаҳкам, ҳимоя остига олинган. Арабча.
- Маҳрус — сақланувчи, ҳимоя қилинувчи, ҳимоя остига олинган. Арабча.
- Сулаймон — ҳимояланган, муҳофазага олинган ёки тинч, осойишта. Баъзилар “Тинчликсевар“ деб изоҳлашади. Бу исм қадимий яҳудий тилида — Шелома, ар. Сулаймон, “Таврот“ тилида — Соломон. Бу ном Сулаймон пайғамбарнинг исмидир. Яҳудийча.
- Собит — мустаҳкам, маҳкам ёки келишган, хушбичим, чиройли. Шакллари: Собитбой, Собитжон, Собитбек, Собитбой. Арабча.