Художўй, тақводор маъносидаги исмлар
- Аброр — покиза, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли; яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси. Арабча.
- Акиф — ғайратли, тиришқоқ ёки зоҳид, дарвеш, таркидунёчи. Баъзи адабиётларда “турғун барқарор, маҳкам“ деб изоҳлангани ҳам учрайди. Арабча.
- Аҳмад — Аллоҳга кўп ҳамду-санолар айтувчи киши, мақтовга, олқишга сазовор. Бу ном Муҳамммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.
- Зоҳид — диндор, иймону эътиқодли. Художўй, тақводор, тарки дунё қилган. Асли Зоҳидулла, Зоҳиддин. Арабча.
- Зокир — Аллоҳни зикр қилувчи, Аллоҳга итоат қилувчи солиҳ банда. Арабча.
- Ислом — ўзини Аллоҳнинг ихтиёрига топшириш, итоаткор. Исломга бўйсунган. Мўмин. мусулмон. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) олиб келган дин номи. Арабча.
- Мусулмон — Ислом динига эътиқод қилувчи; ислом динига бўйсунувчи; художўй, Аллоҳнинг содиқ қули. Арабча.
- Мўмин — динга содиқлигини тил ва иқрор билан ҳамда қалбан тасдиқловчи, имонли, художўй, мўмин номи Аллоҳнинг сифатларидан бири бўлиб, бандаларини асровчи; улар хавфсизлигини таъминловчи маъноларини англатади. Арабча.
- Обид — тоат-ибодат қилувчи, тақводор, диндор, Аллоҳга сиғинувчи, унга ибодат қилувчи, осий бўлмаган мўмин банда. Арабча.
- Ҳамид — мақтовчи, мадҳ қилувчи, Аллоҳга ҳамд-сано айтувчи, шукр қилувчи ёки ҳамид — иссиқ, қайноқ. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг сифатларидан бирдир. Асли: Ҳамидуллоҳ. Арабча.
← рўйҳатга қайтиш