Жасур, довюрак, шижоатли маъносидаги исмлар
- Акифа — ғайратли, шижоатли, художўй қиз. Арабча.
- Дилдора — дилдан севилган, чин муҳаббат соҳибаси, дилни ром қилувчи ёки раҳмдил, жасур, довюрак. Форс-тожикча.
- Диловар — жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли; паҳлавом, қаҳрамон. Форс-тожикча.
- Тахмина — кучли, қудратли; жасур. «Шоҳнома» асари қаҳрамони Суҳробнинг онасини исми. Арабча.
-
Шахина — шоҳлар авлоди вакилларидек мард, жасур, зийрак, довюрак, қўрқмас қиз. Форс-тожикча.
