Келишган, Чаққон маъносидаги исмлар
- Жавлон — чиройли ва шаҳдам қадамлар ташловчи, ҳаракатчан, чаққон, тезкор, жавлон урувчи, жўшиб тошувчи. Арабча.
- Жалол — буюк, юксак мартабали, олий насабли, гўзал, кўркам, улуғ, катта, бениҳоя. Арабча.
- Жамол — чиройли, нафосатли, ҳушрўй, кўркам бола. Эҳт: Жамол- туякаш, туяларни етакловчи. Арабча.
- Фаррух — бахтли, бахтиёр ёки чиройли, очиқ чеҳрали, жозибали. Форс-тожикча.
- Лазиз — ёқимтой, ширин, ақлли, хушчақчақ, кўпчиликка ҳуш келадиган бола. Арабча.
- Лочин — лочиндек зийрак, довюрак, чаққон, тезкор бола ёки лочин уруғига мансуб бола. Ўзбекча.
- Маҳан — энг гўзал, энг сулув, тенгсиз ҳусн соҳиби. Арабча.
- Собит — мустаҳкам, маҳкам ёки келишган, хушбичим, чиройли. Шакллари: Собитбой, Собитжон, Собитбек, Собитбой. Арабча.
- Шаҳбоз — шунқор, лочин, яъни довюрак, мард; чаққон, сезгир, шиддаткор, қудратли бўлсин. Форс-тожикча.
