Мададкор, кўмакчи, дўст маъносидаги исмлар
- Анас — дўст, йўлдош, ҳамроҳ ёки шодлик, қувонч. Арабча.
- Ансор — ёрдамчи, маслакдош. Бу ерда пайғамбарга кўмакдош бўлганлар кўзда тутилади. Арабча.
- Асомиддин — диннинг тутқичи, таянчи ёки диннинг кўмаги, мадади. Арабча.
-
Восил — айрилмас, ажралмас, субутли дўст ёки орзу қилиб эришилган фарзанд, висолга етишган. Арабча.
- Довуд — меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.
- Ёрбек — беклар наслига мансуб бола. Оиладагиларига ҳамроҳ, йўлдош бўлиб ўссин. Форс-тожикча, ўзбекча.
- Жўра — отаси ёки ўзидан олдинги болаларга дўст, ўртоқ, ҳамдам, ҳамроҳ бўлиб ўссин. Шакллари: Жўрабек, Жўрабой, Жўрақул, Жўрахон. Форс-тожикча.
- Зоҳир — нурли, равшан, порлоқ, ёки кўмакчи, ёрдамчи, дастёр, суянчиқ, мададкор. Арабча.
- Насриддин — диннинг ғолиби, диннинг зафари ёки диннинг кўмаги, ёрдами туфайли эришилган бола. Арабча.
- Носир, Носиржон — ёрдамчи, кўмакчи, суянчиқ, мададкор ёки ғолиб, музаффар, муваффақият қозонувчи. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.
- Нусрат — ёрдам берувчи, кўмакчи ёки ғолиб, музаффар, пешқадам. Арабча.
- Соҳиб — эга, ҳўжайин, дўст, ҳамдам, илму-фанда йўлбошчи, йўлдош. Асли: Соҳибиддин. Арабча.
- Халил — суюкли, азиз, қадрдон, содиқ дўст; вафодор, сирдош. Шакллари: Халилбек, Халилбой, Халилжон. Арабча.
- Ҳабиб — суюкли, қадрдон, ғамхўр дўст. Асли Ҳабибуллоҳ. Аллоҳнинг суюклиси ва дўсти. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг сифатларидан биридир. Арабча.
- Ҳамдам — ўртоқ, содиқ, вафодор дўст. Отасига, бошқа болаларга дўст, эш бўлиб юрсин. Форс-тожикча.
- Дониёр — яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.
- Рафид — ёрдамчи, кўмакдош. Арабча.
- Элёр — элнинг дусти, ҳамдами, ватанпарвар. Ўзбекча, форс-тожикча.