Мақтовга лойиқ, машҳур, ҳурматли маъносидаги исмлар
- Аҳмад — Аллоҳга кўп ҳамду-санолар айтувчи киши, мақтовга, олқишга сазовор. Бу ном Муҳамммад (с.а.в.) сифатларидан биридир.
- Иззатуллоҳ — Аллоҳнинг кучи, қудрати, шону шавкати, иззат-икромга сазовор, ҳурматли ёки Аллоҳнинг ҳурматли бандаси. Арабча.
- Маҳмуд — мақталган, мақтовга сазовор, донгдор, атоқли. Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан бири. Арабча.
- Муҳаммад — мақтовга, олқишларга сазовор. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, 570 ёки 571 Макка — 632, Мадина) муборак исмлари. Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳнинг энг яқин дўсти, камтарин, дунёга келган энг сўнгги пайғамбардир. Арабча.
- Маъруф — таниқли, машҳур, атоқли, эл билган, номи чиққан, кўзга яқин ёки кунботар, шом пайтида дунёга келган бола. Арабча.
- Ашраф — шарафли, эҳтиромли, олий зот ёки аслзода, авлиё, олий табақа, юқори насаб фарзанди. Арабча.
- Достон — довруғи тилларда достон бўлган, таниқли, машҳур. Бу ном Рустамнинг отаси Золнинг (Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони қаҳрамони) лақаби бўлган. Форс-тожикча.
- Икром — иззат, эҳтиром, обрў, мартаба, ҳурмат ёки совға, туҳфа, ҳадя. Арабча.
- Мирдас — баланд мартабали ва ёшдек мустаҳкам. Арабча, ўзбекча.
- Отабек — шаҳзода, хонзода, беклар бошлиғи, еткачиси, сардори; илғор, обрў-эътиборли, насл-насабли бола. Ўзбекча.
- Шаҳзод — шоҳлар наслига мансуб бола, подшоҳ ўғли, бой. Зодагон, сардор, ҳукмрон ва қироллардек савлатли, виқорли, обрў-эътиборли. Форс-тожикча.
