Меҳрибон, саҳоватли, дилкаш маъносидаги исмлар
- Дилсўз — жонкуяр, меҳрибон, мушфиқ, дилдаги гапларнинг эгаси, чин сўз. Форс-тожикча.
- Ёрқиной — ҳаёти нурли ва ойдек сулув қиз ёки меҳрибон дилкаш қиз. Ўзбекча.
-
Карима — саҳоватли, саҳий, қўли очиқ, меҳрибон, раҳмли, қалби пок қиз. Арабча.
-
Латофат — назокатли, меҳрибон, латофатли, покиза, шавқатли, зебо қиз. Арабча.
-
Лутфия — меҳрибон, дилкаш, раҳмдил, кўнгли пок қиз. Арабча.
-
Мухсина — меҳрибон, яхшиликлар қилувчи, мурувватли, ҳайирли амалларга интилувчи, раҳмдил қиз. Арабча.
-
Фарзона — ақлли, доно, олима, зиёли, ўқимишли, донишманд, оқила ёки ягона, тенгсиз ёҳуд меҳрибон, мурувватли, саховатли, сахий. Форс-тожикча.
- Халима — мулойим, меҳрибон, раҳмдил, меҳрли, шафқатли, хушмуомала, беозор, суюкли қиз. Пайғамабаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га оқ сут берган аёлнинг исми. Арабча.
-
Ханифа — ростгўй, покиза, содиқ ёки меҳрибон, ғамхўр. Арабча.
