Нозик ва нозли

  • Гулноза       —   гул каби нафис, нозик ва нозли, жилвали гул, ёҳуд гўзал ва нозли қиз. Форс-тожикча.

  • Дилноза      —   ишвали, нозли қалб эгаси, нозик, нафис дил соҳиби. Форс-тожикча.

  • Зарифа        —   покиза, маъсума, иффатли, нозик таъб, фаҳм-фаросатли, ақилли, ориятли, ҳаё-иболи, мунис, хушфаҳм қиз. Арабча.

  • Мохина        —   ойга ўхшаш, оймонанд, нафис, нозик ёки янги ой чиққан пайтда туғилган ёки янги ойдек сулув қиз. Форс-тожикча.


  • Назокат       —   латофатлилик, нозиклик, латифлик, нозик табиатли, нозанин, сулув қиз. Арабча.

  • Наргиза      —    наргис (бўтагул)дек нозик, нафис, зебо, гўзал қиз, ифори таралувчан. Ўзбекча.

  • Нафиса       —    нафис, нозик, гўзал, нафосатли, латофатли, фойда келтирувчи, яхшиликлар қилувчи. Арабча.


  • Сарвиноз    —   тик қоматли, бўй-басти келишган, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз. Форс-тожикча.

  • Шахноза     —   шоҳона, бекларча ёки нозли карашмали, латофатли. Шоҳлар, аслзодалар авлодига мансуб нозик ва зебо гўзал қиз. Форс-тожикча.


рўйҳатга қайтиш