«Ниятларига етадиган» маъносидаги исмлар
- Боймурод — бой-бадавлат бола, улғайиб муродига етсин. Арабча, ўзбекча.
- Бунёд — асос, ушалган орзу, мақсадига эришган, яратувчи, етуклик маъносида, шунингдек, бунёд қилувчи, барпо қилувчи. Форс-тожикча.
- Дилмурод — дилдаги муродга, орзуга етказган бола. Арабча, форс-тожикча.
- Мурод — мурод-мақсадли ёки орзу қилинган, қўмсалган бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча.
- Зафар — ғолиб, зафар қучувчи, ғалабага эришувчи, бахтли, саодатли, иқболи порлоқ, толеи баланд. Арабча.
- Иқбол — бахту саодат, порлоқ келажак, ёрқин ҳаёт. Арабча.
- Комрон — бахтли, саодатли; мақсадига эрушувчи; кучли, қудратли, омадли, толеи порлоқ. Форс-тожикча.
- Музаффар — енгувчи, ғолиб, зафар қозонувчи: шуҳратли, хушбахт, омадли. Арабча.
- Носир, Носиржон — ёрдамчи, кўмакчи, суянчиқ, мададкор ёки ғолиб, музаффар, муваффақият қозонувчи. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) сифатларидан биридир. Арабча.
