Нурли, ёруғ, порлоқ маъносидаги исмлар
- Анвар — ёруғ, нурли, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи баланд, ҳаётда омадли бола. Арабча.
- Жаҳонгир — оламни бўйсундирувчи, фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар. Форс-тожикча.
- Зиё — нурли, ёрқин ёки бахтли, толеи баланд. Шакиллари (Зиёвуддин, Зиёали, Зиёдуллоҳ). Арабча.
- Зоҳир — нурли, равшан, порлоқ, ёки кўмакчи, ёрдамчи, дастёр, суянчиқ, мададкор. Арабча.
- Иқбол — бахту саодат, порлоқ келажак, ёрқин ҳаёт. Арабча.
- Мирзиё — улуғ мартабали ўғилнинг умри нурга (бахтга) тўла бўлсин, зиё тарқатувчи. Арабча.
- Нурбек — беклар наслидан бўлган толеи баланд, иқболи порлоқ, юксакларга интилувчи, ҳаёт йўли ёруғ бўлган бола. Арабча, ўзбекча.
- Нурлан — нурга, бахт-иқболга тўла бўлсин деган маънода. Арабча.
- Равшан — ёруғ, нурли, шуълали, порлоқ, тиниқ, беғубор. Пок, ғам-ғуссасиз, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи ёрқин бола бўлсин. Форс-тожикча.
- Учқун — ҳаёти нурли, ёруғ, нурли толеи порлоқ, иқболи баланд, бахтиёр, саодатли ва омадли, умри ёрқин бола. Ўзбекча.
- Фаррух — бахтиёр, юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли кўркам. Форс-тожикча.
- Файзбек — беклар авлодига мансуб файз-баракали, омадли, саховатли бола маъносида. Ўзбекча.
- Элнур — элга нур сочувчи, фойда келтирувчи, ватани ривожига катта ҳисса қўшувчи, элпарвар. Арабча, ўзбекча.
