Омадли, бахтли, саодатманд маъносидаги исмлар
- Гулжахон — бахтли кунлар, яъни бахтли, саодатли кунда туғилган. Ҳаётда бахтиёр, иқболи, порлоқ, толеи баланд бўлсин. Форс-тожикча.
- Маъмура — бахтли, насибали, фаровон яшовчи; бошқарувчи, етакчи, йўл кўрсатувчи, бошлиқ. Арабча.
- Мунира — нурли, равшан, гўзал, зебо, бахтли, саодатманд, нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, зебо қиз. Арабча.
- Нурия — бахтли, шодон қиз, ҳаёти нурли равшан; ўзидан нур сочувчи, офтобдек қувончли қиз. Арабча.
- Озода — эркин, ихтиёри ўзида; бахтли, бахтиёр ёки тоза, покиза, саранжом, тартибли, бегуноҳ, беғубор. Баъзи манбаларада сахий, оқ кўнгил, қалби пок деб ҳам изоҳланади. Форс-тожикча.
-
Саида — бахтли, омадли, толеи баланд, иқболи порлоқ, саодатманд қиз. Арабча.
-
Сайёра — тез ҳаракат қилувчи юлдуз; сайёра планетаси ёки толеи баланд, иқболи порлоқ, бахтли-саодатли қиз. Арабча.
- Саодат — бахтли, саодатли, бахтиёр, иқболи порлоқ, толеи балнд қиз. Арабча.
-
Ситора — юлдуз, бахтли, омадли, чиройли, толеи баланд қиз, юлдуз каби порлоқ. Арабча.
- Феруза — бахтли, иқболи баланд, толеи порлоқ, саодатли қиз ёки фируза (кўк тусли товланувчи қимматбаҳо тош)дек азиз, қимматли, қадрли, бебаҳо, чиройли, зебо, нафис; нурли нур сочувчи. Форс-тожикча.
- Шодия — шодон, қувноқ, бахтиёр қиз. Шодлик, хурсандчилик куни туғилган қиз. Одамларга шодлик олиб келувчи. Форс-тожикча.
