Одобли, покиза маъносидаги исмлар
- Аброр — покиза, покдомон, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли; яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси. Арабча.
- Низом — тартибли, интизомли, одобли ўғил бўлсин ёки марварид шодасидек қимматли, нодир. Арабча.
- Низомиддин — диннинг тартиб-қоидалари; диннинг бебаҳо ва муқаддаслиги ёки динни тартибга солувчи. Арабча.
- Тоҳир — покиза, доғсиз, нуқсонсиз, бегуноҳ. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўғилларининг исми бўлган. Арабча.
- Афиф — покиза, саҳоватли. Арабча.
- Равшан — ёруғ, нурли, шуълали, порлоқ, тиниқ, беғубор. Пок, ғам-ғуссасиз, чароғон ёки иқболи порлоқ, толеи ёрқин бола бўлсин. Форс-тожикча.
