Етук, мукаммал, олий маъносидаги исмлар
- Акмал — етук, баркамол, мукаммал ва бенуқсон маъносида. Арабча.
- Али — юксак, улуғ, олий, юқори мартабали. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбаримизнинг куёви, тўртинчи халифанинг исмидир. Арабча.
- Камол — етук, мукаммал, нуқсонсиз, бекаму-кўст. Арабча.
- Камолиддин — диннинг равнақи, камолоти, етуклиги ёки диннинг камолга етган, етук бўлган фарзанди. Арабча.
- Комил — етук, баркамол, кам-кўстсиз, бенуқсон, мукаммал; ақилли, донишманд. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифатларидан бири бўлган. Арабча.
- Афзал — устун турувчи, муносиб, лойиқ; қадрли, ҳурматли. Арабча.
- Бунёд — асос, ушалган орзу, мақсадига эришган, яратувчи, етуклик маъносида, шунингдек, бунёд қилувчи, барпо қилувчи. Форс-тожикча.
- Жалол — улуғ, буюк, кўркам. Арабча.
- Муниф — баланд, мартабали, бахтли, толеи баланд. Арабча.
