Қудратли, довюрак, жиддий маъносидаги исмлар
- Аббос — қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади. Арабча.
- Азамат — улуғ, мард, жасур, қудратли. Арабча.
- Алишер — шердек жасур, довюрак бўлсин ва тўртинчи ҳалифа Алидек куч-қудрат, иймон ва заковат эгаси бўлсин. Арабча, Форс-тожикча.
- Арслон — арслондек яъни шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин. Ўзбекча, тожикча, татарча ва бошқалар.
- Асад — Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. Арабча.
- Асадуллоҳ — Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси. Арабча.
- Аъзам — буюк, қудратли, енгилмас. Арабча.
- Баҳодир — ботир, довюрак, мард, жасур. Ўзбекча, форс-тожикча.
- Бобур — йўлбарс, арслон; Улуғ, улкан, буюк; Тез гапирадиган одам маъноларида талқин қилинган. Ўзбекча.
- Ботир — мард, жасур, қўрқмас. Ўзбекча.
- Ёқуб — изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. Яҳудийча.
- Жалол — улуғ, буюк, кўркам. Арабча.
- Жамшид — улуғ, буюк, қудратли. Форс-тожикча.
- Жасур — довюрак, қурқмас, жасоратли. Арабча.
- Зубайр — қудратли, ақлли, доно, бақувват. Арабча.
- Искандар — мард, қўрқмас, довюрак, азамат, паҳлавон, жасурларнинг сардори ёки ҳимоя қилувчи, асровчи, муҳофазакор. Буюк саракарда Искандардек бўлсин маъносида қўйилади. Юнонча, ўзбекча.
- Комрон — бахтли, саодатли; мақсадига эрушувчи; кучли, қудратли, омадли, толеи порлоқ. Форс-тожикча.
- Мардон — ботир, довюрак, мард, азамат. Форс-тожикча.
- Наримон — қўрқмас, ботир, довюрак, жасур, мард, букилмас иродали, куч-қудратли, азамат. Арабча, форс-тожикча.
- Рашид — тўғри йўлдан юрувчи, тўғри йўл топган, камолга етган, ақлли, доно ёки қўрқмас, мард; бошлиқ, сардор. Сол: Абдурашид. Арабча.
- Рустам — «Авесто»даги Раодастан сўзидан ясалган бўлиб, улкан гавдали, қудратли, ботир, енгилмас, довюрак, жасур, матонатли, баҳодир. Паҳлавийча. Қўшимча маълумот: https://uz.wikipedia.org/wiki/Rustam
- Узайр — кучли, қудратли, “кўмакчи“. Қадимда Исроилда ўтган пайғамбарлардан бирининг исми. Арабча.
- Улуғбек — буюк ҳукмрон, буюк султон ёки бекларнинг беки. Амир Темур набираси, давлат арбоби ва олим Улуғбекдек юқори мартабали бўлсин деган ниятда ҳам қўйилади. Ўзбекча.
- Фотиҳ — ғолиб, музаффар; жасур, мард. Арабча.
- Шаҳбоз — шунқор, лочин, довюрак, мард; чаққон, сезгир, шиддаткор, қудратли бўлсин. Форс-тожикча.
