Саҳий, бағри кенг, меҳрибон маъносидаги исмлар
- Акрам — энг саҳий, ўта карамли, мурувватли, жўмард, қўли очиқ, меҳрибон, ҳайирли ишларга полвон, бағри кенг. Арабча.
- Ахрор — олийжаноб, ҳимматли, меҳр-муруватли, Ҳожаи Аҳрор — олийжаноб деганидир. Арабча.
- Хабиб — суюкли, қадрдон, ғамхўр дўст. Асли Ҳабибуллоҳ. Аллоҳнинг суюклиси ва дўсти. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) нинг сифатларидан биридир.
- Мухсин — карамли, марҳаматли, меҳрибон. Арабча.
- Рахим — раҳм қилувчи, меҳрибон, марҳаматли. «Абдул» яъни қул қўшимчаси қўйилиши лозим. Абдулраҳим. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Арабча.
- Лутфи — илтифот, меҳрибонлик; назокат, нафосат. Арабча.
- Салох — эзгулик, яхшилик, ҳаққонийлик маъносида. Арабча.
- Рауф — Раҳмдил, юмшоқ кўнгилли; олийҳиммат, сахий. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Сол: Абдурауф. Арабча.
- Раиф — меҳрибон, шафқатли, раҳмдил. Арабча.
- Тойип — ҳушбўй, меҳрибон, яхши. Арабча Тайиб исмининг ўзбекча шакли.
- Атиф — меҳрибон, оқкўнгил; мурувватли, шафқатли. Арабча.
- Ғафур — раҳмдил, марҳаматли, мағфиратли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан бирдир. Асли: Абдулғафур. Арабча.
- Ғаффор — раҳмдил, меҳрибон, шафқатли. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Асли: Абдулғаффор. Арабча.
- Довуд — меҳрли, меҳрибон, дилдан севувчи, суюкли, чин дўст ёки шифо берувчи, соғайтирувчи. Довуд пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.
- Ёрқин — ҳаёти (келажаги) порлоқ, нурга тўла бўлсин ёки меҳрли, шавкатли, мурувватли, самимий, кўнгли очиқ бола. Ўзбекча.
- Ўктам — ғамхўр, меҳр-мурувватли, оқибатли ёки мағрур, виқорли, мустақил, эркин. Ўзбекча.
- Яхё — саҳий, мурувватли, очиқ қўл, бағри кенг; яшовчи, барҳаёт, ҳаётий ёки ҳушхулқ, инсонга дўст. Пайғамбарлардан бирининг исми. Яҳудийча.
