Соф, покиза, озода маъносидаги исмлар
- Асила — аслзода, насли тоза қиз, соф, покиза, қалби ғуборсиз, бенуқсон қиз. Арабча.
- Аслия — соф, покиза, тоза; аслзода. Арабча.
- Зарифа — покиза, маъсума, иффатли, нозик таъб, фаҳм-фаросатли, ақилли, ориятли, ҳаё-иболи, мунис, хушфаҳм қиз. Арабча.
- Замира — олийжаноб, виждонли, покдомон, иболи, ифффатли, покиза қиз. Арабча.
-
Зилола — тиниқ булоқ сувидек покиза, соф, тоза, беғубор оқила қиз. Арабча.
- Латофат — назокатли, меҳрибон, латофатли, покиза, шавқатли, зебо қиз. Арабча.
- Мастура — беркитилган, ёпиқ юзли, ҳалол, пок, тоза, пардали, иффатли, ҳаёли, иболи қиз. Арабча.
-
Махсума — соф, покиза, гуноҳсиз. Арабча.
- Мохинур — ойнинг нури, ойдин, ойдиндек покиза, сулув, чиройли, ойдек гўзал қиз. Арабча, форс-тожикча.
-
Мохидил — ойдек гўзал, мафтункор, сулув, қалби пок, дили тоза, гўзал, фазилатли қиз. Форс-тожикча.
-
Мохира — маҳоратли, устамон, пухта, пишиқ, қўли гул, эпчил, чаққон, озода ва саранжом қиз. Арабча.
- Муаттар — хушбўй, ёқимли ҳид тарқатувчи, атир сочувчи, муаттар ҳидли. Арабча.
-
Муқаддас — табаррук, азиз, қадрли ёки покиза, соф, бенуқсон, озода, қутлуғ. Арабча.
- Назифа — покиза, озода; бегуноҳ, маъсума. Арабча.
- Нозима — тартибга, интизомга риоя қиладиган, яъни тартибли, саришта. Арабча.
- Озода — эркин, ихтиёри ўзида; бахтиёр ёки тоза, покиза, озода, саранжом, тартибли, бегуноҳ, бенуқсон, беғубор. Баъзи манбаларада сахий, оқ кўнгил, қалби пок деб ҳам изоҳланади. Форс-тожикча.
- Ойнур — ой ёғдусидек гўзал, покиза; нурафшон қиз. Арабча, ўзбекча.
-
Расифа — чидамли, маҳкам, иродали қиз ёки покиза, озода қиз. Арабча.
-
Расиха — чидамли, маҳкам, иродали қиз ёки покиза, озода қиз. Арабча.
- Сафия — ақл, донишмандлик ёки арабча София — соф, покиза, покдомон, маъсума, иффатли. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўн учинчи аёлларининг исми бўлган. Арабча, яҳудийча.
- Солиха — салоҳиятли, покиза, озода ёки диёнатли, тақводор, художўй, муслима қиз. Арабча.
- Тохира — покиза, озода, маъсума қиз. Арабча.
-
Умрия — узоқ умр яшаб ҳаёти баракали, чиройли ўтсин ҳамда қалби тоза покиза қиз маъносида қўйилади. Арабча.
- Ханифа — ростгўй, покиза, содиқ ёки меҳрибон, ғамхўр. Арабча.
- Шабнам — шудринг, тунги шудрингдек покиза, мусаффо, беғубор, гўзал, зебо қиз. Форс-тожикча.
- Афифа — иффатли, бокира, покиза, озода, ор-номусли, ҳаёли-иболи, оқила, фариштамисол қиз. Арабча.