Топ-30

Ismlar.com сайтида энг кўп қидирилган қиз бола исмлари

  1. Имона        —        тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/14894https://savollar.islom.uz/s/99639https://savollar.islom.uz/s/24651.

  2. Мубина      —       жозибали, истараси иссиқ, лобар, очиқ чеҳрали, ростгўй, латофатли, зебо қиз. Арабча.

  3. Мадина      —       Саудия Арабистонидаги муқаддас шаҳар, зиёратгох бўлган Мадинаи Мунаввара исмидан олинган исм. Арабча.

  4. Муслима    —       мусулмон, художўй аёл, солиҳа, Аллоҳга итоат этувчи мўмина қиз. Арабча.

  5. Афруза        —      ойдек равшан, қуёш нуридек порлоқ, шулъадор, ёндирувчи, оташин. Рўза ойида туғилган чиройли, ойдек қиз. Форс-тожикча.

  6. Иймона       —      тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/14894https://savollar.islom.uz/s/99639https://savollar.islom.uz/s/24651.

  7. Солиҳа       —       салоҳиятли, покиза, озода ёки диёнатли, тақводор, художўй, муслима қиз. Арабча.

  8. Сабина      —       қадрли, қимматли, суюкли, эъзозли. Sabini (Sabini), марказий италиянинг қадимги халқи. Римликлар улар билан доимий уруш олиб борган. Аммо милоддан аваалги 82 йилда қўмондон Сулла бу халқни мағлубиятга учратган ва римликлар матонатли аёлларни хотин ва канизаклар қилиб олишган. Арабча.

  9. Фарзона      —     ақлли, доно, олима, зиёли, ўқимишли, донишманд, оқила ёки ягона, тенгсиз ёҳуд меҳрибон, мурувватли, саховатли, сахий. Форс-тожикча.

  10. Мафтуна     —      тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/24106https://sof.uz/post/tavsiya-etilmaydigan-ismlar-abdurasul-gulsanam-shohsanam-maftuna-shohrux

  11. Имрона       —      тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/62228

  12. Азиза           —       қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, иззатли, ноёб. Арабча.

  13. Самира       —        суҳбатдош, ҳамсуҳбат, ширинсўз, дилкаш ва кўнгли очиқ қиз. Арабча.

  14. Самия          —       зийрак, сезгир, доно қиз. Арабча.

  15. Ясмина        —       жаннатнинг гули, жаннатда ўсувчи гулнинг номи, ҳушбўй, ифори кучли чиройли гул. Арабча. (форс-тожикча-Жасмина).

  16. Дилноза       —      ишвали, нозли қалб эгаси, нозик, нафис дил соҳиби. Форс-тожикча.

  17. Робия            —      оиладаги тўртинчи бола ёки ҳижрий ой ҳисобининг тўртинчи кунида туғилган бола. Арабча.

  18. Феруза          —    бахтли, иқболи баланд, толеи порлоқ, саодатли қиз ёки фируза (кўк тусли товланувчи қимматбаҳо тош)дек азиз, қимматли, қадрли, бебаҳо, чиройли, зебо, нафис; нурли нур сочувчи. Форс-тожикча.

  19. Дилдора       —    дилдан севилган, чин муҳаббат соҳибаси, дилни ром қилувчи ёки раҳмдил, жасур, довюрак. Форс-тожикча.

  20. Наргиза      —      наргис (бўтагул) дек нозик, нафис, зебо, гўзал қиз, ифори таралувчан. Ўзбекча.

  21. Сабрина      —       1-вариант: сабр сўзидан олинган бўлиб, сабр-тоқатли, бардошли, матонатли маъносини англатиши мумкин. 2-варинат: Англиядаги дарё номидан келиб чиқган Уэльсча исм. Афсоналарга кўра, малика Сабрина бахтсиз севгидан дарёга чўкиб кетган. Ёзувчи Сэмюэл Тейлорнинг «Гўзал Сабрина» (1954 йилдаги «Сабрина») романи ҳамда кинофильм, шунингдек спектакль чиқганидан сўнг бу исм машҳур бўлиб кетган. Кўпроқ маълумот учун: https://imya.com/name/13458

  22. Малика        —      подшоҳнинг авлодига мансуб улуғ мартабали аёл. Шоҳбону, гўзаллар гўзали, маҳвашлар маҳваши, заковатли соҳиба. Маликалардек обрў-эътиборли бўлсин маъносида ҳам қўйилади. Ушбу исм соҳибаларидан бири Амир Темурнинг хотини, катта малика —   Сароймулкхоним, Қозонхоннинг қизидир. Арабча.

  23. Нилуфар      —     нилуфар (савсан) ўсимлигидек чиройли, зебо қиз, ўзига мафтун этувчи. Ўзбекча, ҳиндча.

  24. Шукрона      —      cабр-тоқатли, қаноатли, борига шукр қилувчи. (Келиб чиқиши аниқланмаган)

  25. Ясмина         —      жаннатнинг гули, жаннатда ўсувчи гулнинг номи, ҳушбўй, ифори кучли чиройли гул. Арабча. (форс-тожикча-Жасмина)

  26. Ҳадича          —       чала туғилган. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг биринчи хотини Ҳадича (тахм. 555 — 556 — 620 — 621) нинг исми. Хадижа онамиздек бўлсин деган ният билан қўйилади. Арабча.

  27. Зарина          —      зарли, олтинли, зарланган, заррин, чиройли, гўзал, кўз қамаштирувчи ҳусн соҳибаси, сулув қиз. Форс-тожикча.

  28. Бону               —        шоҳ султонлар, аслзодалар наслига мансуб қиз, бека, хоним, бегойим, обрў-эътиборли насабли қиз. Кўпчилик исмларга қўшимча тариқасида ҳам қўйиб ишлатилади. Масалан: Мадинабону, Ҳадичабону. Форс-тожикча.

  29. Севара           —      суюкли, ёқимтой, қадрли азиза қиз. Ўзбекча.

  30. Омина           —      омонликда сақланувчи, яъни муҳофаза қилинган ишончли равишда қўриқланган, дахлсиз ёки ростгўй, вафодор. Омина — Муҳаммад (с.а.в.) онасининг исми бўлган. Арабча.

(маълумот олинган сана: 09.06.2020)

ЎҒИЛ