ТОП-30

Ismlar.com сайтида энг кўп қидирилган ўғил бола исмлари

  1. Мухаммад     —     мақтовга, олқишларга сазовор. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, 570 ёки 571 Макка — 632, Мадина) муборак исмлари. Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳнинг энг яқин дўсти, камтарин, дунёга келган энг сўнгги пайғамбардир. Арабча.

  2. Имрон             —    тириклик, барҳаётлик, боқийлик, узоқ умр кўрувчи, кўп яшовчи. Қуръонда Марямнинг отасининг исми ҳамда Исонинг бобосининг номи бўлган. Арабча.

  3. Мустафо         —    танланган, саралаб олинган, довюрак. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.)нинг сийратларидан биридир. Арабча.

  4. Али                  —     юксак, улуғ, олий, юқори мартабали. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбаримизнинг куёви, тўртинчи халифанинг исмидир. Арабча.

  5. Умар               —      мангу барҳаёт, яшайдиган. Бу ном Умар ибн Ҳаттобнинг исми бўлиб, “чорёрлар“ деб аталувчи 4 ҳалифанинг иккинчисидир. Бу исм баъзи манбаларда “зиёратчи, ҳожи“ деб ҳам талқин этилади. Арабча.

  6. Камрон         —       бахтли, саодатли; мақсадига эрушувчи; кучли, қудратли, омадли, толеи порлоқ. Форс-тожикча.

  7. Ислом           —       ўзини Аллоҳнинг ихтиёрига топшириш, итоаткор. Исломга бўйсунган. Мўмин. мусулмон. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) олиб келган дин номи. Арабча.

  8. Иброхим     —        халқларнинг отаси. Яҳудийча.

  9. Сардор         —       етакчи, раҳнамо, йўлбошчи, бошлиқ; уруғ ёки қабила бошлиғи; лашкар бошлиғи; қўмондон. Форс-тожикча.

  10. Азиз              —        қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, қимматли, ноёб. Арабча. 

  11. Амир            —       ҳоким, ҳукмрон, йўлбошчи ёки Амр — ҳаёт, тириклик. Арабча.

  12. Саид             —       бахтли, саодатли, омадли, интилувчан, иқболи порлоқ, камолга етувчи. Арабча.

  13. Билол           —      уч кунлик ой, янги туғилган ой, (Ҳилол) ёки соғлом бола. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг саҳобаларидан бири бўлган. Арабча.

  14. Акбар            —        тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/17879https://savollar.islom.uz/s/23168

  15. Фирдавс       —      жаннат боғи, жаннат, саккизинчи жаннат номи. Форс-тожикча.

  16. Санжар         —      тавсия этилмайди. Маълумот: https://savollar.islom.uz/s/21014

  17. Жума             —       Жума куни, яъни хосиятли кунда туғилган бола. Арабча.

  18. Абдуллох     —      Аллоҳнинг қули, суюкли бандаси. Муҳаммад (с.а.в.)нинг оталарининг исми. Арабча.

  19. Юсуф            —      қадимий яҳудийча ном Иосифнинг (Яқуб пайғамбар ўғли) арабча шакли. Маъноси: ўсган, кўпайган. Юсуф номи шарқда гўзаллик, ҳушрўйлик тимсолидир. Юсуф пайғамбарнинг исмлари. Арабча, яҳудийча.

  20. Сарвар        —         йўлбошчи, бошлиқ, раҳнамо, етакчи, илғор, пешқадам, сардор. Форс-тожикча.

  21. Алишер      —        шердек жасур, довюрак бўлсин ва тўртинчи ҳалифа Алидек куч-қудрат, иймон ва заковат эгаси бўлсин. Арабча, Форс-тожикча.

  22. Отабек        —        шаҳзода, хонзода, беклар бошлиғи, еткачиси, сардори; илғор, обрў-эътиборли, насл-насабли бола. Ўзбекча.

  23. Мурод         —        мурод-мақсадли ёки орзу қилинган, қўмсалган бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин. Арабча.

  24. Асадбек       —       Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. Арабча.

  25. Темур           —        темирдек мустаҳкам, иродали, маҳкам, яъни бало-қазоларга бардошли, умри узоқ бола. Буюк саркарда Амир Темурдек адолатли, куч-қудратли, мард бўлсин деган ниятда ҳам қўлланилади.

  26. Аброр          —       покиза, тоза қалбли, солиҳ, тақводор, иймонли; яхши, гўзал ҳулқ-атвор ва феъл эгаси. Арабча.

  27. Дониёр        —      яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.

  28. Жахонгир   —      оламни бўйсундирувчи, фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар. Форс-тожикча.

  29. Жамшид      —      улуғ, буюк, қудратли. Форс-тожикча.

  30. Шерзод          —     довюраклар, жасурлар, азаматлар, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола. Форс-тожикча.

(маълумот олинган сана: 09.06.2020)

ҚИЗ