Узоқ кутилган қиз маъносидаги исмлар
- Зулхумор — хуморли, қўмсалган, орзиқиб, интизор бўлиб кутилган қиз ёки дилбар, мафтункор, жозибали, ишвали, ўзига ром этувчи. Арабча.
- Ирода — истаб орзу қилиб эришилган қиз ёки Аллоҳнинг иродаси, муруввати бўлган қиз, ёҳуд иродали, чидамли қиз. Арабча.
- Матлуба — сўраб, интизор бўлиб, илтижо қилиб эришилган; хоҳланган, умид ва орзу қилинган, узоқ кутилган қиз. Арабча.
-
Мақсуда — орзу қилинган, орзиқиб кутилган қиз. Арабча.
- Муяссар — Аллоҳ эриштирган, совға қилган, муяссар қилган қиз. Ҳаётидаги барча орзулари, ниятлари муяссар бўлиб ижобат бўлсин маъносида ҳам қўйилади. Арабча.
-
Ноила — орзу қилинган, интиқиб кутилган қиз. Аллоҳ берган совға, туҳфа. Арабча.
-
Орзу — умид қилиб юриб топилган қиз, отаси ёки онасидан қолган, орзули, ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола. Форс-тожикча.
- Умида — орзу қилинган, умид билан кутилган қиз ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз. Арабча.
