Узоқ кутилган ўғил

  • Исмоил                —               «Худо эшитди» ёки Аллоҳдан сўраб олинган, Аллоҳ туҳфа қилган бола. «Таврот»даги ривоятга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг хотини Ҳожар Аллоҳдан фарзанд сўраб илтижо қилган. Шу туфайли туғилган болага Ismael(Исмоил) деб исм берилган. Бу ном Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ўғилларининг исми бўлган. Яҳудийча.

  • Лутфуллоҳ          —               Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати, туҳфаси. Арабча.

  • Мақсуд                  —               ҳоҳланган, исталган, орзу қилинган, умид қилиб кутилган бола. Арабча.

  • Неъматуллоҳ      —              Аллоҳнинг саховати, марҳамати, неъмати. Арабча.

  • Нусратуллоҳ       —              Аллоҳнинг ёрдами, кўмаги; Аллоҳнинг ҳиммати, муруввати ёки Аллоҳ берган бахт, омад. Арабча.

  • Раҳматуллоҳ       —              Аллоҳнинг муруввати, шавкати туфайли эришилган бола, Аллоҳнинг раҳмати, марҳамати ва илтифотига сазовор банда. Арабча.

  • Саъдуллоҳ           —              Аллоҳ берган бахт, саодат. Аллоҳнинг бахтли, тоълеи баланд бандаси. Бу ном Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг сифати бўлган. Арабча.

  • Умид                        —             орзу қилинган, умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. Арабча.

  • Умидуллоҳ           —              Аллоҳ эриштирган орзу-умид, армон. Арабча.

  • Хайруллоҳ            —              Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, туҳфаси. Арабча.

  • Шукруллоҳ           —              Аллоҳга шукр айтувчи. Ёки, бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин маъносида. Арабча.

  • Дониёр                   —             яқин инсон, билимли инсон, дўст, Аллоҳнинг эҳсони, совғаси, мархамати. Арабча, форс-тожикча.

рўйҳатга қайтиш