Узоқ умр маъносидаги исмлар
- Имрон — тириклик, барҳаётлик, боқийлик, узоқ умр кўрувчи, кўп яшовчи. Қуръонда Марямнинг отасининг исми ҳамда Исонинг бобосининг номи бўлган. Арабча.
- Умар — мангу барҳаёт, яшайдиган. Бу ном Умар ибн Ҳаттобнинг исми бўлиб, “чорёрлар“ деб аталувчи 4 ҳалифанинг иккинчисидир. Бу исм баъзи манбаларда “зиёратчи, ҳожи“ деб ҳам талқин этилади. Арабча.
- Яхё — саҳий, мурувватли, очиқ қўл, бағри кенг; яшовчи, барҳаёт, ҳаётий ёки ҳушхулқ, инсонга дўст. Пайғамбарлардан бирининг исми. Яҳудийча.
