Узоқ умр маъносидаги исмлар
- Зиёда — қизлари етарли (зиёда) бўлди, эндигиси ўғил бўлсин ёки умри зиёда, узун бўлсин, бахтли бўлсин. Баданда ортиқча белгиси, ортиғи бўлса ҳам бу исм қўйилади. Арабча.
- Ойша — яшовчи, барҳаёт, умри узоқ, ҳаёти нурли қиз. Бу исм Муҳаммад (с.а.в.)нинг аёллари Ойша (р.а.) исмлари бўлган. Арабча.
- Салима — соғлом, умри узоқ қиз ёки самимий, дилкаш, кўнгли очиқ, вафодор қиз. Арабча.
- Умрия — узоқ умр яшаб ҳаёти баракали, чиройли ўтсин ҳамда қалби тоза покиза қиз маъносида қўйилади. Арабча.
