Ҳаққоний, ростгўй, вафодор маъносидаги исмлар
- Диёра — ўлка, замин, она юртнинг вафодор, фидокор, элим, юртим деб яшовчи фарзанд. Арабча.
- Дилсўз — жонкуяр, меҳрибон, мушфиқ, дилдаги гапларнинг эгаси, чин сўз. Форс-тожикча.
- Мубина — жозибали, истараси иссиқ, лобар, очиқ чеҳрали, ростгўй, латофатли, зебо қиз. Арабча.
- Муниса — дўст, ўртоқ, сирдош; содиқ дўст. Арабча.
- Омина — омонликда сақланувчи, яъни муҳофаза қилинган ишончли равишда қўриқланган, дахлсиз ёки ростгўй, вафодор. Омина — Муҳаммад (с.а.в.) онасининг исми бўлган. Арабча.
- Садоқат — вафодор, содиқ, чин самимий дўст, ишониш, суяниш мумкин бўлган яқин инсон. Арабча.
- Салима — соғлом, умри узоқ қиз ёки самимий, дилкаш, кўнгли очиқ, вафодор қиз. Арабча.
- Ханифа — ростгўй, покиза, содиқ ёки меҳрибон, ғамхўр. Арабча.
