Зиёли, илмли, намунали маъносидаги исмлар
- Адиба — ёзувчи қиз, зиёли, илмли, ижодкор, илҳом излаган, назокатли, тарбияли, одобли, намунали, иффатли қиз. Арабча.
- Алима — билимли, ақл-заковатли, дилкаш қиз. Арабча.
- Фарзона — ақлли, доно, олима, зиёли, ўқимишли, донишманд, оқила ёки ягона, тенгсиз ёҳуд меҳрибон, мурувватли, саховатли, сахий. Форс-тожикча.
- Рамзия — тимсол, ўрнак, намуна. Арабча.
- Самия — зийрак, сезгир, доно қиз. Арабча.
- Сафия — ақл, донишмандлик ёки арабча София — соф, покиза, покдомон, маъсума, иффатли. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўн учинчи аёлларининг исми бўлган. Арабча, яҳудийча.
