Баҳтли, қувончли маъносидаги исмлар
- Бахтиёр — саодат, қут, истиқбол ёр бўлган бола ёки шодон, қувноқ. Бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин. Арабча, форс-тожикча.
- Баҳром — Мирриҳ (Марс) сайёрасининг номидан. У бахт-саодат тимсоли ҳисобланади ёки баҳромдек (қадимги Эрон шоҳларидан бири) мард, жасур бўлсин. Форс-тожикча.
- Беҳруз — бахтли саодатли кунда, шодиёнада туғилган бола ёки бу бола туғилган кун оилага, яқинларига қувонч, шодлик олиб келган. Форс-тожикча.
- Даврон — давр сурсин, умри шодон, бахтиёр ўтсин, даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин маъносида. Арабча.
- Зиё — нурли, ёрқин ёки бахтли, толеи баланд. Шакиллари (Зиёвуддин, Зиёали, Зиёдуллоҳ). Арабча.
-
Иқбол — бахту саодат, порлоқ келажак, ёрқин ҳаёт. Арабча.
- Муниф — баланд мартабали, бахтли, толеи баланд. Арабча.
- Нурлан — нурга, бахт-иқболга тўла бўлсин деган маънода. Арабча.
- Омад — омадли, бахт-саодатли, мавқеи баланд, юқори мартабали бўлсин маъносида қўйилади. Арабча.
- Саид — бахтли, саодатли, омадли, интилувчан, иқболи порлоқ, камолга етувчи. Арабча.
- Сафо — тиниқ, покиза, озода ёки беғам, осойишта; бахтиёр, роҳат-фароғатли; Каъбатуллоҳдаги Сафо — Марва тоғи шарафига ҳам қўйилган. Арабча.
- Тулқин — ҳаётда яйраб, яшнаб, денгиз тўлқинидек жўшқин бўлиб, тўлиб тошиб юрсин деган маънода. Ўзбекча.
- Учқун — ҳаёти нурли, ёруғ, нурли толеи порлоқ, иқболи баланд, бахтиёр, саодатли ва омадли, умри ёрқин бола. Ўзбекча.
- Фаррух — бахтиёр, юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам. Форс-тожикча.
- Шодиёр — доимо қувноқлик, шодлик, бахтиёрлик ҳамроҳи бўлсин маъносида. Форс-тожикча, ўзбекча.
- Бахтбек — беклар авлодига мансуб бахтли, саодатли бола маъносида. Форсча, қозоғча.
- Файзбек — беклар авлодига мансуб файз-баракали, омадли, саховатли бола маъносида. Ўзбекча.
- Маъсуд — бахтли, бахтиёр, саодатманд. Арабча.
- Сулаймон — ҳимояланган, муҳофазага олинган ёки тинч, осойишта. Баъзилар “Тинчликсевар“ деб изоҳлашади. Бу исм қадимий яҳудий тилида — Шелома, ар. Сулаймон, “Таврот“ тилида — Соломон. Бу ном Сулаймон пайғамбарнинг исмидир. Яҳудийча.
- Хуррам — ҳамиша шод-ҳуррам, шодон, ҳаётдан бахра олувчи, доим кулиб турувчи. Форс-тожикча.
