Ўғил учун

(Харфлар сони 4 дан кўп бўлмаган исмлар)

  • Асад     —   Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин. Арабча.

  • Анас     —   дўст, йўлдош, ҳамроҳ ёки шодлик, қувонч. Арабча.

  • Амир    —   ҳоким, ҳукмрон, йўлбошчи ёки Амр — ҳаёт, тириклик. Арабча.

  • Али       —  юксак, улуғ, олий, юқори мартабали. Бу ном Муҳаммад(с.а.в.) пайғамбаримизнинг куёви, тўртинчи халифанинг исмидир. Арабча.

  • Афиф    —  покиза, саҳоватли. Арабча.

  • Аваз      —   ўрнини босувчи, алмаштирувчи. Арабча.

  • Азиз      —    қадрли, қимматли, табаррук, ҳурматли ёки қудратли, қимматли, ноёб. Арабча.

  • Акиф    —  ғайратли, тиришқоқ ёки зоҳид, дарвеш, таркидунёчи. Баъзи адабиётларда “турғун барқарор, маҳкам“ деб изоҳлангани ҳам учрайди. Арабча.

  • Анис     —  яқин дўст, улфат, ҳамдам, ҳамсуҳбат. Арабча.

  • Атиф    —  меҳрибон, оқкўнгил; мурувватли, шафқатли. Арабча.

  • Вафо    —  вафоли, садоқатли, содиқ, ишончли; ота-онасини қадрлайдиган, ҳурмат-иззатини ўрнига қўядиган солиҳ фарзанд. Арабча.

  • Ғиёс     —  ёрдам, кўмак, суянч; ёрдамчи, суянчиқ, ишонган тоғ, қўлловчи, кўмаклашувчи. Арабча.

  • Диёр    —  ўлка, она юрт, ватан фарзанди, диёрига, элига вафодор. Ватани учун жонини фидо қилишга тайёр бўлсин. Арабча.

  • Ёқуб     — изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур. Яҳудийча.

  • Зайд    —  туҳфа, инъом ёки кўпайиш, қўшилиш. Арабча.

  • Зиё      —  нурли, ёрқин ёки бахтли, толеи баланд. Шакиллари (Зиёвуддин, Зиёали, Зиёдуллоҳ). Арабча.

  • Илёс   —   Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқларнинг севимлиги, кишиларни қадрловчи, эъзозловчи одам. Обиҳаёт ичиб, Ҳизр каби мангу тирик деб фараз қилинадиган пайғамбарнинг номи. Қуруқда Ҳизр бўлса, сувда Илёс кишиларнинг мададкори, ҳамроҳи деб ҳисобланган. Арабча.

  • Обид   —  тоат-ибодат қилувчи, тақводор, диндор, Аллоҳга сиғинувчи, унга ибодат қилувчи, осий бўлмаган мўмин банда. Арабча.

  • Одил   —  ҳақгўй, адолатли, инсофли, тўғри, ҳалол, покдомон, эгриликни билмайдиган, одил. Арабча.

  • Озод   —   эркин, ҳур, озод, хурсанд, бахтиёр ёки улуғ, салобатли; касалликлардан ҳоли. Форс-тожикча.

  • Олим  —   билимли, ақлли, донишманд, зиёли, фаросатли, доно, билгувчи, хабардор, илм соҳиби. Арабча.

  • Ориф  —   маърифатли, доно, илмли, зиёли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор, итоатгўй мўмин. Арабча.

  • Оқил   —   ақлли, фаҳм-фаросатли, зукко, доно бола. Шакллари: Оқилжон, Оқилхон, Оқилбек. Арабча.

  • Омад   —   омадли, бахт-саодатли, толъеи, мавқеи баланд, юқори мартабали бўлсин маъносида қўйилади. Арабча.

  • Раиф   —   меҳрибон, шафқатли, раҳмдил. Арабча.

  • Рауф   —   раҳмдил, юмшоқ кўнгилли; олийҳиммат, сахий. Бу ном Аллоҳнинг сифатларидан биридир. Сол: Абдурауф. Арабча.

  • Сафо   —   тиниқ, покиза, озода ёки беғам, осойишта; бахтиёр, роҳат-фароғатли; Каъбатуллоҳдаги Сафо — Марва тоғи шарафига ҳам қўйилган. Арабча.

  • Саид   —   бахтли, саодатли, омадли, интилувчан, иқболи порлоқ, камолга етувчи. Арабча.

  • Умид  —   орзу қилинган, умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола. Арабча.

  • Умар  —    мангу барҳаёт, яшайдиган. Бу ном Умар ибн Ҳаттобнинг исми бўлиб, “чорёрлар“ деб аталувчи 4 ҳалифанинг иккинчисидир. Бу исм баъзи манбаларда “зиёратчи, ҳожи“ деб ҳам талқин этилади. Арабча.

  • Хожи  —   зиёратчи, сиғинувчи, Ҳажга борган, Каъбани (Маккада) зиёрат қилган шахс. Арабча.

  • Элёр   —   элнинг дусти, ҳамдами, ватанпарвар. Ўзбекча, форс-тожикча.

  • Юнус  —   Иона, Ионис — кабутар. Шунингдек, Юнус пайғамбарнинг исмлари. Яҳудийча.

  • Юсуф —   қадимий яҳудийча ном Иосифнинг (Яқуб пайғамбар ўғли) арабча шакли. Маъноси: ўсган, кўпайган. Юсуф номи шарқда гўзаллик, ҳушрўйлик тимсолидир. Юсуф пайғамбарнинг исмлари. Арабча, яҳудийча.

  • Яхё      —   саҳий, мурувватли, очиқ қўл, бағри кенг; яшовчи, барҳаёт, ҳаётий ёки ҳушхулқ, инсонга дўст. Пайғамбарлардан бирининг исми. Яҳудийча.

 

ҚИЗ