Ростгўй, итоаткор, вафодор маъносидаги исмлар
- Одил — ҳақгўй, адолатли, инсофли, тўғри, ҳалол, покдомон, эгриликни билмайдиган, одил. Арабча.
- Ислом — ўзини Аллоҳнинг ихтиёрига топшириш, итоаткор. Исломга бўйсунган. Мўмин. мусулмон. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) олиб келган дин номи. Арабча.
- Садар — тўғрилик, адолат; муносабат, мақсад. Арабча.
- Мусулмон — Ислом динига эътиқод қилувчи; ислом динига бўйсунувчи; художўй, Аллоҳнинг содиқ қули. Арабча.
- Вафо — вафоли, садоқатли, содиқ, ишончли; ота-онасини қадрлайдиган, ҳурмат-иззатини ўрнига қўядиган солиҳ фарзанд. Арабча.
- Содиқ — садоқатли, вафодор, ростгўй, ишончли, чин дўст. Арабча.
- Назиф — покиза, озода; беғубор, бегуноҳ. Арабча.
- Салох — эзгулик, яхшилик, ҳаққонийлик маъносида. Арабча.