Ҳукмдор, йўл бошчи, лидер маъносидаги исмлар
- Амир — ҳоким, ҳукмрон, йўлбошчи ёки Амр — ҳаёт, тириклик. Арабча.
- Иброҳим — халқларнинг отаси. Яҳудийча.
- Искандар — мард, қўрқмас, довюрак, азамат, паҳлавон, жасурларнинг сардори ёки ҳимоя қилувчи, асровчи, муҳофазакор. Буюк саракарда Искандардек бўлсин маъносида қўйилади. Юнонча, ўзбекча.
- Сарвар — йўлбошчи, бошлиқ, раҳнамо, етакчи, илғор, пешқадам, сардор. Форс-тожикча.
- Сардор — етакчи, раҳнамо, йўлбошчи, бошлиқ; уруғ ёки қабила бошлиғи; лашкар бошлиғи; қўмондон. Форс-тожикча.
- Султон — шоҳ, ҳукмдор яъни умри узоқ бўлиб, баланд мартабалар эгаси бўлсин. Арабча.
- Улуғбек — буюк ҳукмрон, буюк султон ёки бекларнинг беки. Амир Темур набираси, давлат арбоби ва олим Улуғбекдек юқори мартабали бўлсин деган ниятда ҳам қўйилади. Ўзбекча.
- Мансур — ғолиб, пешқадам, саркарда, йўлбошчи, енгилмас. Арабча.
- Отабек — шаҳзода, хонзода, беклар бошлиғи, еткачиси, сардори; илғор, обрў-эътиборли, насл-насабли бола. Ўзбекча.
- Рашид — тўғри йўлдан юрувчи, тўғри йўл топган, камолга етган, ақлли, доно ёки қўрқмас, мард; бошлиқ, сардор. Сол: Абдурашид. Арабча.
- Соҳиб — эга, ҳўжайин, дўст, ҳамдам, илму-фанда йўлбошчи, йўлдош. Асли: Соҳибиддин. Арабча.
- Шаҳзод — шоҳлар наслига мансуб бола, подшоҳ ўғли, бой. Зодагон, сардор, ҳукмрон ва қироллардек савлатли, виқорли, обрў-эътиборли. Форс-тожикча.
- Шаҳриёр — буюк подшоҳ, шоҳлар шоҳи, шоҳаншоҳ. Форс-тожикча.
- Элбек — элнинг бошлиғи, сардори, йўлбошчиси. Ўзбекча.
- Элдор — улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори, етакчиси бўлсин. Ўзбекча, форс-тожикча.
